Ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги “Туркистон” маҳалласидан “2 ойдан бери тешик қувурдан ичимлик суви исроф бўлиб оқмоқда. Сувни исроф қилиш инсофданми?” мазмунида хабар тарқатилди. “Туркистон” маҳалласига сув қувурлари 1975-1980 йилларда ётқизилган. Тоза ичимлик суви хонадонларга шу эскирган қувурлардан етказиб берилаяпти. Аммо, вақт ўтиши билан ётқизилган қувурлар эскиргани боис тез-тез авария ҳолатлари содир бўлиши учраб турибди. Маҳаллага узлуксиз ичимлик суви етказиб беришни таъминлаш мақсадида ҳозирда давлат дастури доирасида 18 километр узунликдаги сув қувурларини ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.