Тарихан маълумки, шарқ халқлари азал азалдан жамоат ва давлат ишларида фаол ва қизғин фаолият юритиб келганлар.
Буни ўзбек тили адабий ёзувчиларининг бир қатор асарлари ва ижодларида кўришимиз мумкин.
Жамият ва давлат бошқарувининг бу шакли ўзини оқлаганлиги ҳамда энг асосийси миллат келажагини мустаҳкамлашда дастури амал бўлиб хизмат қилганлиги ҳаммамизга маълум.
Ушбу тарихий аҳамиятга эга бўлган ва энг асосийси асирлар давомида тобланган мазкур ҳақиқатни тўғри англаган Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонлари фуқаролик жамияти шакилланиши жараёнига боғлиқ бўлган ислохотларнинг боришини тизимли ўрганилишини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосини яна бир бор мустаҳкамлади.
Бинобарин, тараққиёт сари илдамлаётган ватанимизда фуқароликка асосланган жамиятни барпо этиш орқали ўзбек, ўзига бек бўлган юксак маънавий меросга эга бўлган халқимизнинг эзгу ғоялар ва юксак мақсадлар сари янада жипслашуви жараёнини мустахкамлайди албатта.
Фармон фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида илмий ва эксперт доиралар иштирокида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш асосида ўрта ва узоқ истиқболда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини янада такомиллаштириш ва стратегик йўналишларини белгилашда ҳам беқиёс аҳамият касб этади.
Шунингдек, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларини, аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва бошқа вазифаларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини янада самарали ташкил этиш ва шу орқали улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига замин яратади десак муболаға бўлмайди.
Шу билан бир қаторда давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, аҳоли билан қайта алоқа механизмларини йўлга қўйиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг оптимал ёндашувларини ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш борасида ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ўрганилади.
Ўйлаймизки буларнинг барчаси Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.