DataLife Engine / КЎЧМА АВТОДЎКОНЛАР МАҲАЛЛАЛАРДА

КЎЧМА АВТОДЎКОНЛАР МАҲАЛЛАЛАРДА

   Карантин қоидаларига қатъий амал қилишни таьминлаш максадида марказдан олисда жойлашган  "Дургадик" , "Навруз" ,"Таянч","Моштугай", "Катта Жирмиз" каби маҳалларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ҳокимлиги томонидан кўчма савдо дўконлари ва ижтимоий дорихоналар ташкил қилинган .     Марказдан 20-30 км олисда жойлашган маҳалларларга кириб борган автодўконларда аҳолига арзонлаштирилган қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмокда. Бу каби ярмаркалар туманидаги барча ҳудудларда белгиланган режа асосида фаолият юритмоқда. Шу ўринда савдо жараёнида фуқаролардан оралиқ масофани сақлашини, ҳимоя воситаларидан фойдаланишни шунингдек ёш болалар ва 60 ёшдан ошган қарияларнинг кўчага чиқмаслигини сўраб қоламиз. 
Ўз саломатлигингизни асранг, оилангиз учун уйда қолинг.


Хонка туман хокимлиги ахборот хизмати.
14-04-2020, 16:26
Вернуться назад