Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Хоразм вилояти прокуратурасининг 62-226-10-07 рақамли ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармасининг 62-228-50-20 рақамли ишонч телефонлари орқали қабул қилинади.