Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади.
Шу боис мамлакатимизда қуёнчилик билан шуғулланаётганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Қуёнчилик фермалари, агрофирмалар ташкил этилаётир.
Ҳазорасп туманининг “Обод” маҳалласида “Jaxon Qilich” МЧЖга қарашли қуёнчилик фермаси ташкил этилди. Ушбу ферма ўз ишини бошлади.
Ферманинг очилишига Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Баҳром Қурбанов ва Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповлар қатнашдилар.
Ушбу қуёнчилик фермаси учун маҳалла ҳудудидан ер майдони ажратилиб, қуёнларни парваришлаш учун барча шароитлар яратилди. Ҳозирда қуёнчилик фермасида 200 бош қуён парваришланмоқда. Бу шунингдек, янги иш ўринлари яратилди яъни камида 15 та ёшлар бандлиги таъминланди деганидир.
Ҳазорасп туман хокимлиги Ахборот Хизмати.