DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ П.БОБОЖОНОВНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТУВ ТАДБИРИДАГИ НУТҚИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ П.БОБОЖОНОВНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТУВ ТАДБИРИДАГИ НУТҚИ

-    Ассалому алайкум қадрли офицерлар, азиз ота – оналар!
   -    Ҳурматли чақирилувчилар!
   Бугун биз бу ерга Ватанимиз чегаралари , халқимиз осойишталиги, тўкин дастурхон ва аҳил оилаларимиз ҳимоясига отланган йигитларга оқ йўл тиламоқдамиз.
   Бугун бу ерда саф тортиб турган йигитлар мамлакатимиздаги осойиш-талик шароитида камолга етганлар. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатнинг бош йўналиши демок-ратия, тинчлик ва тараққиёт, халқлар ўртасидаги тотувликдир. Шу жумладан, мамлакатимизда ёш авлод камолоти ҳам учун барча шароитлар муҳайё этилган.
   Ҳурматли бўлғуси аскарлар!
   Юқорида таъкидланганидай, Сиз ватанимиз сарҳадлари, тинч ва фаровон ҳаётимиз ҳимоясига отлан-моқдасиз. Шуни алоҳида айтиб ўтиш зарурки, Сизлар осойишталигимизга раҳна солишга уринадиган ҳар қандай кучга муносиб жавоб беришга қодир Қуролли Кучар сафларида хизмат қиласизлар. Бу катта шараф ва айни пайтда улкан масъулият ҳамдир.
   Бу ерга жам бўлган вилоят жамоатчилиги Сизларга оқ йўл тилар экан, буюк боболаримиз Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур каби мард аждодларимиздан ўрнак олишга чақиради. Уларнинг ватанпарварлиги, буюк мақсад учун лозим бўлган пайтда ҳатто ўз жонларини фидо қилишга тайёр эканлиги бўлғуси Ватан ҳимоячилари учун тенгсиз ибратдир.
   Уларнинг мураккаб ва чигал ҳаёт йўли, тенгсиз кураш ва жанглари Она Ватаннинг ҳар бир қарич ерини қандай ардоқлаш зарурлигининг яққол намунасидир. Бу оғир кураш-ларда халқнинг мард ва жасур ўғлонлари буюк саркардаларга мадад ва қувват бўлдилар. Шунинг учун ҳам бу қаҳрамонларнинг хотирасини эъзозлаш, мустақил Ўзбекистонни кўз қорачиғидай асраш ҳар бир мард йигитнинг, жумладан бугун аскарга кетаётган йигитларнинг ҳам муқаддас бурчидир.
   Сизларга - Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилишга шайланган йигитларимизга омад ва муваффақият тилаймиз!
   Азиз дўстлар!
   Таъкидлаш лозим-ки, Республи-камиз Президенти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамоли-гида мустақиллик йилларида замонавий қурол – яроғ ва техника билан ҳар томонлама яхши таъмин-ланган, ҳаракатчан ва замонавий Армия шакллантирилди. Унинг сафларида чинакам ватанпарвар, ўз юрти ва бурчига содиқ бўлган Сиздай оддий аскар , сержант ва офицерлар хизмат қилмоқда.
   Дунёнинг турли бурчакларида, жумладан ён – атрофдаги чегарадош мамлакатларда ҳам, турли можаро ва тўқнашувлар, радикализм, террор-чилик ва диний экстримизм ҳаракатларининг кучайиши бевосита бизнинг тинчлигимизга ҳам хавф солиши турган гап. Шунинг учун Қуролли Кучларимиздан, унинг сафларида хизмат қилаётган оддий аскардан тортиб энг юқори ҳарбий унвонларга эга бўлган генерал ва офицерлардан алоҳида сергаклик ва огоҳлик, ўз бурчларини бажариш, ҳарбий хизматларини адо этиш чоғида хушёрлик ва фидокорлик талаб этилади. Ишонамиз-ки, бугун ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган йигитлар халқимизнинг, ўз ота – оналарининг ишончларини оқлайди-лар, масъулиятларини чуқур ҳис этиб ҳарбий хизматларини аъло даражада ўтиб қайтадилар.  
   Ҳурматли чақирилувчи йигитлар!
   Сизлар аъло даражада хизмат қилишингиз, етарли ҳарбий кўникма ва тажрибага эга бўлишингиз учун Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафларида барча шарт - шароитлар яратилган.
   Азиз йигитлар, бўлғуси аскарлар!
   Йўлларингиз оқ бўлсин!
   Раҳмат!
 
 Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати

5-12-2018, 11:34
Вернуться назад