DataLife Engine / Хоразм вилояти ҳокими П.Р.Бобожоновнинг 8 – март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирдаги ТАБРИК СЎЗИ

Хоразм вилояти ҳокими П.Р.Бобожоновнинг 8 – март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирдаги ТАБРИК СЎЗИ

Хоразм вилояти ҳокими П.Р.Бобожоновнинг 8 – март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирдаги

ТАБРИК СЎЗИ

 

5 март 2016 йил,                                                                  "Бахт қуши”, Урганч шаҳри

 
-Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар, азиз опа – сингиллар!
Барчангизни, Сизлар орқали вилоятимизнинг барча аёлларини, илк баҳор байрами - 8 - март Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан самимий ва қизғин табриклайман!
Доимо омон, соғ- саломат бўлинг!
Чунки умримиз маъноси, оилалар файзи, хонадонлар тинчлиги, фарзанд-лар қувончи сиз билан тўлиқ, сиз билан бутундир.
Булар, албатта, биз бугун ўйлаб топаётган гаплар эмас. Улар асрлар давомида қарор топган, сайқалланган ҳаёт ҳикматларидир. Халқимиз, жумла-дан, буюк боболаримиз Амир Темур ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар оналарини, умр йўлдошларини, барча аёллар қадрини қанчалик баланд тутганлигини, эъзозлаганини қадимий битиклар, бу ҳукмдорларнинг аёллар шаънига тиклаган маҳобатли ёдгорлик-лари асрлар давомида исботлаб турибди.
Бугун бизда, Ўзбекистонда ҳам, Президентимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов ғоялари ва қўллаб – қувватловида аёлни қадрлаш мисли кўрилмаган даражага етди. Уни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Шу сабабдан ижтимоий – иқтисодий ҳаётимизнинг бирор бир соҳасини аёлларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Истиқлол берган имкониятлар бугун аёлни анъанавий касби – корлари шифокорлик, тарбиячилик, ўқитувчи-лик қатори жамиятнинг энг фаол аъзоси, давлат арбоби, жамоа раҳбари, ташаббускор тадбиркор даражасига чиқариб қўйди.
1997 йилдан буён мамлакатимизда йилларни номлаш анъанасига назар ташланса ҳам Ўзбекистонда аёл, оналик ва болалик изчиллик билан қўллаб – қувватланиб келинаётганли-гига амин бўлиш мумкин.
2016 йил ҳам Президентимиз томонидан "Соғлом она ва бола йили” деб номланди. Юртбошимизнинг ушбу ташаббуси халқимизнинг "Она ва бола соғлом бўлса оила бахтли, оила бахтли бўлса жамият мустаҳкам бўлади”, деган ҳаётбахш ақидасига асосланган.
"Соғлом она ва бола йили” муносабати билан махсус давлат Дастури қабул қилинди. Унда оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавжуд тизимини янада такомиллаш-тириш, аёлга, жамиятдаги онага бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбия-лаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Дастур доирасида барқарор ривожланаётган давлатимизнинг асосий негизи - оилани мустаҳкамлаш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани яна ҳам такомиллаштириш кўзда тутилган.
"Соғлом она ва бола йили”да тиббиёт муассасаларининг моддий-техника, кадрлар базаси янада мустаҳкамланади, уларнинг иш самарадорлиги оширилади.
Дастурда ёшларнинг, айниқса, қиз болаларнинг жисмонан ва маънан баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, уларнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишлари, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга шахслар қилиб тарбиялаш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.
Бу тадбирлар учун Давлат бюджети, банклар, ҳомийлар, халқаро ташкилот-лар ва молиявий институт-ларнинг 8 триллион сўмга яқин маблағи сарфланади.
Республикамизнинг қишлоқ жой-ларида 13 мингта намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар қурилади, уларга бир минг уч юз километрдан ортиқ сув, 300 километр электр яна шунча узунликдаги газ тармоқлари торти-лади.
Вилоятимизда ҳам "Соғлом она ва бола” ҳудудий дастури тасдиқланиб, жуда тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, мингга яқин намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қури-лади. Вилоят болалар кўп ихтисосли тиббиёт маркази, Силга қарши болалар саноторияси, Урганч шаҳридаги Ёшлар маркази, "Автомобилчи” болалар оромгоҳларини мукаммал таъмирлаш, зарур жиҳоз ва дастгоҳлар билан таъминлаш ҳам давлат Дастуридан ўрин олган.
Дастур доирасида бунга ўхшаган кўплаб тадбирлар ҳар бир маҳалла, қишлоқ, туман ва шаҳарларода амалга оширилади.
Ҳурматли тадбир қатнашчилари!
Яна бир марта барчангизни, Сизлар орқали вилоятимизнинг ҳамма аёлларини яна бир марта 8-Март халқаро – хотин қизлар байрами муносабати билан чин юракдан табриклайман!
Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз аёлларига кечаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, ҳам жамият, ҳам оиладаги бурчларини юксак даражада адо этаётганлари учун воҳамиз аҳли номидан улкан миннатдорчилик билдираман!
Соғ-саломат бўлинглар!
Раҳмат!
5-12-2018, 11:30
Вернуться назад