DataLife Engine / ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ


Бугун  Хоразм  вилояти ҳокимлиги мажлислар залида "Қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик ва энергия таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар " мавзусида очиқ мулоқот  ўтказилади. 

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари  ва  Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик ва энергия таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

         Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати    


20-01-2024, 16:52
Вернуться назад