DataLife Engine / ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани


Жорий йилнинг 11 май куни  соат 15:00да Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “15 май - Халқаро оила куни”  олдидан "Аёллар дафтари" билан ишлаш, хотин- қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш - оила мустаҳкамлигининг муҳим омили" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманида барча хоҳловчи ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилишлари мумкин. 


Манзил:  Вилоят маънавият ва маърифат маркази мажлислар зали.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 
10-05-2024, 19:18
Вернуться назад