Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамити институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди томонидан 2022 йил давомида
амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
Хоразм вилоятида жами 581 та нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унинг 392 таси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, 189 таси ҳисобга қўйилган.
Шунингдек, шулардан 102 таси диний ташкилотлар бўлиб, шундан 98 таси исломий, 4 таси ноисломий ташкилотлар ҳисобланади.
581 та нодавлат нотижорат ташкилотининг 466 таси жамоат бирлашмаси, 48 таси жамоат фонди, 38 таси муассаса, қолган 29 таси бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти инстутутларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5430-сон Фармонига асосан Хоразм вилояти ҳалқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди 2018 йил 04 июлда №675-сон билан вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйҳатдан ўтказилиб, фаолият юритиб келмоқда.
2022 йилда Халқ депутатлари вилоят Кенгашнинг тегишли қарорларига асосан фуқаролик жамияти инстиутутлари лойиҳаларини молиялаштириш учун Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига жами 1.010 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Маблағлар жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича комиссиянинг қарорига кўра давлат ижтимоий буюрмалари учун 600 млн. сўм давлат грантлари учун 250 млн. сўм, давлат субсидияси учун 160 млн. сўм миқдорида йўналтирилди.
Хисобот йилида жамоат фонди томонидан жами 5 маротаба танловлар ташкил қилинди. Танловларда жами 43 та ташкилотдан 44 та лойиҳа қабул қилинган бўлиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорларига асосан танловларда ғолиб деб топилган 10 та лойиҳа жами 850 млн. сўм миқдорда давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмалари шаклида молиялаштирилди.
- АЖРАТИЛГАН ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ НАТИЖАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАР:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли топшириқларига асосан Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра вилоятда фаолият юритувчи корейс, қозоқ, татар, рус миллий маданий марказлари раислари ҳамда раис ўринбосарлари шунингдек марказлар устав фаолиятларини амалга оширишлари учун жами 160 млн. сўм маблағ ажратилди.
- Ўзбекистон корейс маданий марказлари ассоциациясининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси – ажратилган субсидия миқдори 40 млн. сўм:
Бўлинма томонидан йил давомида жами 109 та маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, шундан, 5 та республика миқёсидаги, 80 та вилоят миқёсидаги тадбирлар бўлиб, ўтказилган тадбирларни мақсадли аудитория йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак йил давомида 2 та конференция 13 та давра сухбати 22 та семинар, 13 та форум фестиваллар, 16 та танлов кўргазмалари ва 34 та бошқа маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирларга жами 18250 нафар аҳоли қамраб олинган.
- Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси – ажратилган субсидия миқдори 40 млн. сўм:.
Бўлинма томонидан йил давомида жами 73 та маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, шундан, 2 та республика миқёсидаги, 71 та вилоят миқёсидаги тадбирлар бўлиб, ўтказилган тадбирларни мақсадли аудитория йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак йил давомида 9 та давра сухбати 2 та семинар, 11 та форум фестиваллар, 14 та танлов кўргазмалари ва 37 та бошқа маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирларга жами 21812 нафар аҳоли қамраб олинган.
- Ўзбекистон рус маданий марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси – ажратилган субсидия миқдори 40 млн. сўм:
Бўлинма томонидан йил давомида жами 79 та маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, шундан, 5 та республика миқёсидаги, 74 та вилоят миқёсидаги тадбирлар бўлиб, ўтказилган тадбирларни мақсадли аудитория йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак йил давомида 2 та конференция 9 та давра сухбати 5 та семинар, 8 та форум фестиваллар, 10 та танлов кўргазмалари ва 43 та бошқа маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирларга жами 16930 нафар аҳоли қамраб олинган.
- Хоразм вилояти татар маданий-маърифий маркази– ажратилган субсидия миқдори 40 млн. сўм:
Марказ томонидан йил давомида жами 52 та маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, ўтказилган тадбирларни мақсадли аудитория йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак йил давомида 10 та давра сухбати 4 та семинар, 10 та форум фестиваллар, 8 та танлов кўргазмалари ва 21 та бошқа маданий маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирларга жами 14910 нафар аҳоли қамраб олинган.
- ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН I- ВА II- ТАНЛОВЛАР:
Давлат грантлари ажратиш бўйича 2022 йилнинг 27 апрелидан 27 майигача “Давлат дастурларининг самарали бажарилишида фуқаролик жамияти институтлари кўмакчи” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун I-танлови ҳамда “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун II-танловлари ўтказилди. Танловлар бўйича эълонлар белгиланган тартибда расмий ОАВларида ҳамда жамоат ташкилотларининг ижтимоий тармоқ, мессенжерлардаги саҳифаларида шунингдек, вилоят ҳокимлигининг www.xorazm.uz ва жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб – сайтларида жойлаштирилиши таъминланди.
Эълон қилинган танловда 24 та ташкилотдан 24 та лойиҳа қатнашиб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтмоий шериклик комиссиясининг лойиҳаларни баҳолаш якуний натижаларига кўра давлат грантлари учун биринчи ва иккинчи танловларида "Хоразм ҳақиқати" ва "Хоразмская правда" газетасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш лойиҳаси миқдори (40(Қирқ)млн. сўм), Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Хоразм вилояти ташкилоти Хонқа туман бўлинмасининг "Соғлом турмуш тарзини яхшилашда ННТлар хамкорлигини мустахкамлаш"лойиҳаси, (40,0(қирқ) млн сўм), Ўзбекистон Регби федерацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлимининг "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" лойиҳаси, миқдори 40.0(қирқ)млн сўм, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Хоразм вилоят бўлимининг " Соғлом фарзанд – буюк келажак " лойиҳаси, (миқдори 40.0(қирқ)млн сўм) ғолиб деб топилиб ва грант маблағлари ажратилди.
- "Хоразм ҳақиқати" ва "Хоразмская правда" газетаси (ОАВ) – ажратилган грант миқдори 40 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида “Давлат дастурларининг самарали бажарилишида фуқаролик жамияти институтлари кўмакчи” мавзусидаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” йўналишида 2022-2023 йилларда 8 ой мобайнида 33 та мақола чоп қилиши режалаштирилган бўлиб, 2022 йилнинг ўзида мавзуга доир 9 та мақола чоп қилинди.
“Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари вилоятимиздаги 13 шаҳар ва туманлар ҳудудларидаги аҳоли томонидан мутолаа қилинади. Шунингдек, вилоятдаги ахборот-ресурс марказлари, кутубханалар, маданият марказлари, таълим муассасаларидаги кутубхоналар, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа қатор ташкилотларнинг маънавият ва маърифат хоналарида ҳам газеталаримизга обуна қилинган. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда:
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” юзасидан ҳар иккала газетада чоп қилинган мақолалар орқали деярли 120 мингдан зиёд аҳоли, ўқувчи-ёшлар, турли касб эгалари, фахрийлар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари, уй бекалари ва аҳолининг бошқа қатламлари ҳам ушбу мавзулардаги мақолалар билан танишганлар.
Газеталарда чоп этилган таҳлилий-танқидий мақолалар савдо ташкилотларида аҳолига савдо хизмати кўрсатишни шу кун талаби асосида ташкил этишда ва бу борадаги айрим камчиликларни бартараф қилишда, атроф-муҳит тозалигини сақлашда, экологиямизни янада яхшилашда, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини янада такомиллаштиришда, мактабгача таълим, таълим муассасаларида ўқувчиларга фанлар бўйича ўтказилаётган машғулотларнинг янада таъсирчанлигини, самарадорлигини оширишда, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилашда, хотин-қизлар, аҳоли бандлигини таъминлашдаги ишларнинг тезкорлигини таъминлашда, ҳар бир раҳбарнинг ўзига юклатилган вазифани масъулиятини янада ҳис қилишга, жамоатчилик фикрини ўрганиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида сифатли коммунал хизмати кўрсатишни ташкил этишга, маданият марказларида аҳолининг дам олиш соатларини янада мазмунли ўтказиш учун зарур шароитларни яратишга ва бошқа ўнлаган йўналишдаги фаолиятларни шу кун талаби асосида олиб боришга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.
- Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Хоразм вилояти ташкилоти Хонқа туман бўлинмаси – ажратилган грант миқдори 40 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида туман тиббиёт бирлашмаси билан нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, грант маблағлари эвазига инсонлар саломатлиги халқ орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ўтказилган акция ва шунга ўхшаш тадбирларда шу кунгача жами 265 нафар фуқаро қамраб олинган бўлиб шулардан 176 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатлами ҳисобланади, ўтказилган акцияларга туманнинг белгиланган қизил ҳудуд маҳалларларидан жами 193 нафар аёллар жалб қилинган. 155 нафар фуқаронинги соғлиги тикланишига бепул амалий ёрдам кўрсатилган. Туман кўп тармоқли поликлиникада 100 нафар фуқарони бепул тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида қамраб олинган маҳаллалар вакиллари билан “Соғлом турмуш тарзи -5000 қадам” акцияси ташкил қилинган. Лойиҳа бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
- Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Хоразм вилоят бўлими – ажратилган грант миқдори 40 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Зиёкорлар ва Ж.Мангуберди маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги 10 ёшгача бўлган 40 нафар қизларни ҳамда 50 ёшгача бўлган 40 нафар хотин – қизларни тиббий кўрикдан ўтказилиб тиббий натижаларга кўра соғломлаштириш чора–тадбирлари кўрилди. Лойиҳада белгиланган маҳаллаллар ва оилаваий поликлиникалар билан ижтимоий ҳамкорлик акциялари ташкил қилиниб акция иштирокчиларига бепул дори-дармон воситалари тарқатилган. Лойиҳа бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
- Ўзбекистон Регби федерацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими – ажратилган грант миқдори 40 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида ҳудудий бўлинма томонидан шу кунгача 5 та йирик тадбир ташкил қилинган бўлиб ўтказилган тадбирларга жами 627 нафар ёшлар қамраб олинди. Грант маблағлари доирасида ўтказилган тренинг машғулотлари натижасида 48 нафар ёш спортчилар танловларда фахрли ўринларни эгаллашди. Хусусан, 2022-йил 30-июнь, Навоий шаҳри, У-14 жамолари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида қиз боллар жамоаси 1-ўрин, 2022-йил 30-июнь, Навоий шаҳри, У-14 жамолари ўртасидаги Ўзбекислон чемпионатида ўғил боллар жамоаси 3-ўрин, 2022-йил 9-сентябрь, Чирчиқ шаҳри, катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида еркаклар жамоаси 2-ўрин, 2022-йил 9-сентябрь, Чирчиқ шаҳри, катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида аёллар жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Мазкур ютуқлар эвазига, терма жамоанинг 7 нафар иқтидорли қизлари 2022/2023-ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Урганч давлат университетининг Жисмоний маданият факултетига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, терма жамоанинг барча ёш тоифалари бўйича 50 нафардан ортиқ регбичилари Ўзбекистон миллий терма жамоасига қабул қилинди.
- ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН III- ТАНЛОВ:
Давлат грантлари ажратиш бўйича 2022 йилнинг 19 октябридан 19 ноябригача “Хоразм вилоятида экологик муҳитни яхшилашга кўмаклишиш” мавзусидаги III-танлов ўтказилди. Танлов бўйича эълонлар белгиланган тартибда расмий ОАВларида ҳамда жамоат ташкилотларининг ижтимоий тармоқ, мессенжерлардаги саҳифаларида шунингдек, вилоят ҳокимлигининг www.xorazm.uz ва жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб –сайтларида жойлаштирилши таъминланди.
Эълон қилинган танловга 9 та фуқаролик жамияти институтларидан жами 10 та лойиҳа топширилган бўлиб, Халқ депутаталри вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 28.11.2022 даги 10 сонли йиғилиш баёни ва қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Меҳр булоғи аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг “Экогигиенани ташкил этишда ҳамкорликда ҳикмат кўп” номли лойиҳаси ҳамда Урганч шаҳар Маърифат маҳалла фуқаролар йиғинининг “Яшил макон-Обод маҳалла” лойиҳалари ғолиб деб топилди.
- Хоразм вилояти "Меҳр булоғи" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази – ажратилган маблағ миқдори 40 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг асосий мақсади Урганч шаҳридаги “Мустақиллик”, “Истиқлол”, “Қўхна қалъа”, “Навбаҳор”, “Гулчилар”, “Олма боғ”, “Ал-Хоразмий”, “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан, хусусан, хонадонбай экологик таълим-тарбия борасида тарғибот тадбирларни ўтказиш, шу йўналишларда Урганч шаҳар “Истиқлол” МФЙда жойлашган “Дўстлик ва ННТлар уйи”да экологик инфраструктуравий ҳолатини яхшилашга кўмаклашишдан иборат. Лойиҳа доирасида 5 турдаги 100 та маназрали дарахт кўчатларини экиш, аҳоли орасида экологик маданиятни тарғиб қилишга қаратилган 3000 та буклетлар тарқатиш, ташкил қилинадиган тадбирларга жами 5600 нафаргача ёшларни жалб қилиш кўзда тутилган.
- Урганч шаҳар Маърифат маҳалла фуқаролар йиғини – ажратилган маблағ миқдори 50 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан маҳалла ҳудудида жойлашган ёшлар учун дам олиш масканини обод қилиш ва экологияни асрашга тарғиб қилишга қаратилган. Лойиҳа доирасида белгиланган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 100 нафар кўнгилли волонтерлар, маҳалла ёшлари жалб этилган ҳолда 250 та турдаги кўчат экиш, ҳудуд бўйлаб декоратив ёритгичлар ўрнатиш, ҳудда ишдан чиққан, носоз, фойдаланишга ёроқсиз бўлган тунги чироқ устунлари, ўриндиқлар ҳолати тиклаш, белгилан ҳудуднинг ташаландиқ бўлган бир қисмида ёшлар учун яшил бурчак эко-пикник зона ташкил этиш, белгиланган ҳудуд бўйлаб экологияни асрашга ёшларни жалб қилувчи мотивоцион деворий “StreetArt” суратлари чизиш, ҳудуд бўйлаб эколгияни асраш долзарблиги мавзуларида 420 та флаерлар ҳамда баннерлар тарғибот материаллари сифатида воллонтер ёшларни жалб қилган ҳолда 1500 дан ортиқ ёшлар жалб қилиш, ижтимоий тармоқларда лойиҳа учун махсус каналлар ва сахифалар очилиб лойиҳа давомида бир биридан сифатли ва қизиқарли контентлар жойлаштирилиб бориш каби вазифалари амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
- ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАРИНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВЛАР
Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шеркилик бўйича жамоат комиссиясининг тегишли қарорларига кўра 2022 йилнинг 25 майидан 25 июнигача Боғот, Янгариқ туман ҳокимликлари, вилоят адлия ҳамда оила ва хотин қизлар бошқармаларининг давлат ижтимоий буюртмалари асосида фуқаролик жамияти институтлари учун танловлар ташкил қилинди. Танловлар бўйича эълонлар белгиланган тартибда расмий ОАВларида ҳамда жамоат ташкилотларининг ижтимоий тармоқ, мессенжерлардаги саҳифаларида шунингдек, вилоят ҳокимлигининг www.xorazm.uz ва жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб –сайтларида жойлаштирилши таъминланди. Комиссия қорори билан вилоят адлия бошқармаси ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармалари ижтимоий буюртмалари танловлари 2022 йилнинг 25 июлидан 25 августигача қайта эълон қилинди. Эълон қилинган танловларга жами 10 та ташкилотдан 10 лойиҳа ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 22.07.2022 йилдаги 7 сонли ҳамда 23.09.2022 йиладги 8 сонли қарорларига кўра Боғот тумун ҳокимлиги ижтимоий буюртмаси бўйича Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Хоразм вилояти ташкилоти Боғот туман бўлинмасининг “Меҳрли юрак – инсон қадри учун”, Янгиариқ туман ҳокимлигининг ижтимоий буюртмаси бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиариқ туман Кенгашининг “Эко-маҳалла” лойиҳаси, вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий буюртмаси бўйича Хоразм вилояти минтақавий тадқиқотлар марказининг “Ҳуқуқий онгни ошириш – жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва турли коррупцион жиноятчиликнинг олдини олиш омили” лойиҳаси, вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий буюртмаси бўйича “SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллари” уюшмасининг Хоразм вилоят филиалининг “Компьютер ва ахборот коммуникация технологиялари орқали мустаҳкам оила сари” лойиҳаси ғолиб деб топилди.
- Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Хоразм вилояти ташкилоти Боғот туман бўлинмаси – ажратилган маблағ миқдори 300 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Боғот тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига, айниқса юрак қон-томир касалликлари бўлган ва тиббий ҳимояга муҳтож аҳолининг 500 нафарига тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, аҳолининг Эхокардиография текширувидан ўтказишни ташкил этиш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, 43 та маҳаллада юрак қон-томир касалликларини олдини олиш бўйича ҳамда тиббий кўриклардан ўтказиш тўғрисида тарғибот учрашувлари ўтказиш, малакали мутахассислар ҳамда патронаж ҳамширалардан иборат гуруҳлар шакллантирилиб, маҳаллалардан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 1000 нафарини Холтер мониторлаш тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этиш белгиланган. Лойиҳа ташаббускори ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан 15.09.2022 йилда 1 сонли ўзаро ижимоий шериклик меморондуми тузилган. Ажратилган маблағлар эвазига ННТ томонидан эхокордиография, холтер мониторлаш тиббий ускуналари сотиб олинган ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ажратилган махсус хоналарга ўрнатилан. Шу кунгача лойиҳа доирасида 173 нафар шароити оғир аҳоли қатлами асосан ҳотин қизларга лойиҳада белгиланагн тиббий хизматалар бепул ташкил қилинган.
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиариқ туман Кенгаши – ажратилган маблағ миқдори 100 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Тумандаги тоза ичимлик суви етиб бормаган 3 та Қўриқтом, Ангиариқ, Арбоблар МФЙлардаги мактабларда алоҳида хона ажратилган ҳолда 3 та артизан қудукини қазиш, ичимлик сувини тозалайдиган фильтр апаратлари ўрнатиш ҳамда доимий иш олиб борувчи ходим билан таъминлаш. Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли ва умумтаълим мактаби ўқувчилари “Сув ҳаёт манбаи” шиори остида 2 та кўрик танлов, 30 та тарғибот учрашувлари ташкил этиш. Кўнгилли ёшлардан иборат саломатлик гуруҳларини ташкил этилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш ишларини ташкил қилиш белгиланган. Бугунги кунгача лойиҳани бажарувчи ННТ томонидан 3 та маҳаллалардаги макатаблар ҳудудларида 3 та артизан қудуқлари қазилиб соатига 750 тоннагача сув филтирлаб берувчи сув тозалаш воситалари ўрнатилишига эришилган. Ўрнатилган сув иншоатларидан шу кунгача 3 та махаллада истиқомат қилувчи жами 10 000 нафардан зиёд ахоли бепул сифатли ичилик суви билан таъминланди.
- Хоразм вилояти минтақавий тадқиқотлар маркази – ажратилган маблағ миқдори 100 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Вилоятнинг чекка ва аҳоли зич бўлган ҳудудларида, шунингдек, “Қизил ҳудуд” тоифасига киритилган маҳаллалар ҳудудида жиноятчилик, унинг оқибатлари ва жавобгарлик масалалари ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарқатма материаллар (буклет, флаер, инфогарфикаб плакат ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва волонтёрлар жалб этган ҳолда уйма-уй юриб ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва мазкур материалларни аҳолига тарқатиш, чекка ва олис ҳудудлардаги, шунингдек аҳоли сони энг кўп бўлган МФЙларда қонунчиликдаги янгиликлар акс эттириб бориладиган “Адлия бурчаги”ни ташкил қилиш, аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий онгига таъсир қилувчи коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг оқибатлари, жазони ўташ жойлари акс эттирилган камида 4 та таъсирчан ижтимоий ва анимацион ролик ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ҳудудлардаги ташқи реклама мониторларида мунтазам равишда намойиш этиш; Иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинишида фуқароларга ва тадбир иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида катта ўлчамдаги камида 4 та соябон (шатёр) дан ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг мақсади ва шиорини кенг намойиш қилиш ва тадбир давомида мавзуга оид бўлган маълумотларни намойиш қилиб бориш ҳамда тадбирнинг таъсирчанлигини янада оширириш учун камида 20 та кўргазмали постерлардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунгача зарур
- “SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллари” уюшмасининг Хоразм вилоят филиали – ажратилган маблағ миқдори 100 млн. сўм.
Лойиҳа 2022-2023 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида Шовот туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида Ресурс марказини ташкил этиш. Тумандаги ёшлар ва ёш оилаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун замонавий билимлар бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш орқали оилавий ажримларини камайтириш, "Асавей", "Ипакчи", "Арчазор" маҳаллаларидан йил давомида жами 50 нафар ёшларни ҳамда 50 нафар ёш оилаларни иш излаш, касб-ҳунарга йўналтириш, интернет орқали пул топиш, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш каби тренинг машғулотлар ўтказиш орқали бандлигини таъминлаш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган.
Ажратилган маблағлар доирасида фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар, акция, давра сухбатлари, семинар-тренинг, спорт мусобақалари ҳамда тиббий кўрик жараёнлари, 309 маротаба маҳаллий ва республика ОАВ, хусусан, радио, телеведиения, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПК-230-сонли қарорининг 7-бандига мувофик 2023 йил 1 январдан бошлаб Қоракалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, халк депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фукаролик жамиятининг бошка институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти ҳамда Ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидияси ажратиш тизимини жорий этиш белгиланганлиги муносабати билан Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан субсидия ҳаражатлари жамиятлар томонидан берилган маъулумотлар асосида ишлаб чиқилди жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича комиссияга тақдим қилинди.