DataLife Engine / Давлат грантлари 2022-йил учун 3-танлови

Давлат грантлари 2022-йил учун 3-танлови

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Хоразм вилоятида экологик муҳитни яхшилашга кўмаклишиш” мавзусида 
Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
 
  1. Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма-хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
  2. Маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
  3. Туманлар, шаҳарлар марказларида дарахтларни кўпайтириш борасида маҳаллий бошқарув органларининг ННТлар билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  4. Орол ҳалокатининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатишга, Оролбўйи ҳудудларида экологик вазиятни тиклашга ва соғломлаштиришга кўмаклашиш;
  5. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш.
 
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача. 
Ҳужжатлар 2022 йил 19 октябрдан  19 ноябргача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Маълумот учун тел:  62 223 00 39

19-10-2022, 15:56
Вернуться назад