DataLife Engine / ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

       Тадбиркорлар диққатига !!!

        Ҳурматли тадбиркорлар! 

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича охирги уч йилда ҳукумат томонидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилингани ҳамда анча сезиларли ижобий ишлар амалга оширилиши натижасида  бугунги кунда маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг ўсиш суръати юқори даражада эканлиги  қувонарли албатта.

Вилоятимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва турларининг кенгайиши билан бир қаторда, импорт қилинаётган  маҳсулотлар улуши ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда. Натижада валюта маблағлари хорижий давлатларга  чиқиб кетаётганининг иқтисодиётимизга салбий таъсирини тан олмасдан иложимиз йўқ. 

Шу ўринда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш йўналишида бир қатор таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 

2020 йил якунлари бўйича Хоразм вилояти ҳудудий импортининг ҳажми ва номенклатураси таҳлили асосида шакллантирилган бизнес таклифлари ҳамда вилоятнинг йирик саноат корхоналари - “Узавтомоторс” АЖ Хоразм филиали ва “UzXCMG” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиль ва техникаларга саноат кооперацияси асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тавсия этиладиган маҳсулотлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати шакллантирилди (илова қилинади).

Файлни юклаб олиш: analiz_importa_v_horezmskuju_oblast.pdf [94,95 Kb] (Юклаб олишлар сони: 31)
Файлни юклаб олиш: sp-uzxmg-urgench-1.pdf [1,66 Mb] (Юклаб олишлар сони: 22)
Файлни юклаб олиш: sp-uzxmg-urgench-2.pdf [2 Mb] (Юклаб олишлар сони: 21)
Файлни юклаб олиш: uzavto_horazm_filiali_damas_labo.pdf [1,85 Mb] (Юклаб олишлар сони: 19)


Иловада келтирилган маҳсулотларни хар томонлама таҳлил қилган холда вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришга тайёрлигини билдирса вилоят ҳокимлигининг тегишли бўлимига xorazmimplocal@gmail.com почтаси, 62-223-00-21 телефони ёки https://t.me/Xorazmimplocal_bot телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

6-05-2021, 13:32
Вернуться назад