Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Саидов томонидан вилоятнинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Б.Саидов соҳада амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб, туризмни ривожлантириш бўйича яратилган шароитлар, бу имкониятлардан унумли фойдалиниш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек,иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати