DataLife Engine / 2021 йил давомида Хоразм вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

2021 йил давомида Хоразм вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

2021 йил 23 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи танқидий таҳлил этилиб, бу борада олиб борилаётган ишларда мавжуд камчиликлар, олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигига эришиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида батафсил тўхталинди.

Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-баёни топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича  Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан ишлар олиб борилмоқда.

Лекин мазкур соҳада олиб борилаётган ишларнинг таҳлили шуни курсатмоқдаки, бу йўналишдаги фаолиятимизда ҳали камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар талайгина. 

2021 йил январь-декабрь ойларида Хоразм вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига жами 56204 та мурожаатлар тушган, шу жумладан, 41869 та мурожаатлар бевосита ҳокимликларга келган. 14335 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари  орқали келиб тушган. 

I. Хоразм вилояти ҳокимлиги аппарати бўйича.

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Хоразм вилояти ҳокимлиги аппаратига 3952 та мурожаатлар тушган, бу 2020 йилгига нисбатан 570 тага камдир (2020 й. 4522 та). Шундан ёзма мурожаатлар 2273 та (2020 йил 3705 та), оғзаки мурожаатлар 1578 та (2020 й. 817 та). Шу билан бирга жорий йилда 101 та электрон мурожаатлар ҳам бўлганлигини қайд этиш лозим. 

Ёзма мурожаатлар 1432 тага камайган, оғзаки мурожаатлар 761 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

Мурожаатларнинг 3598 таси (ёки 91,0 %) жисмоний, 354 таси (ёки 8,9%) юридик шахслардан


Вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ҳудудлар бўйича тақсимоти қуйидагича:

Урганч шаҳри

709 та (18,0%)


Хива тумани

257 та (6,5%)

Урганч тумани

542 та (13,7%)


Қўшкўпир тумани

228 та (5,7%)

Хонқа тумани

353 та (9,0%)


Хива шаҳри

216 та (5,4%)

Ҳазорасп тумани

288 та (7,3%)


Тупроққалъа тумани

198 та (5,0%)

Шовот тумани

282 та (7,1%)


Янгиариқ тумани

171 та (4,3%)

Боғот тумани

280 та (7,0 %)


Янгибозор тумани

  95 та (2,4%)

Гурлан тумани

270 та (6,8%)


Бошқа ҳудуддан

63 та (1,6%)

Вилоятнинг айрим ҳудудларидан бўлган мурожаатларнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсганлигини кўришимиз мумкин. 

Мисол учун, Боғот туманидан бўлган мурожаатлар 174,0 фоизга, Гурлан туманидан бўлган мурожаатлар 130,0 фоизга, Хонқа туманидан бўлган мурожаатлар 118,0 фоизга ўсган.

Мурожаатларда асосан уй-жой ва ер олиш масаласи (923 та, жами мурожаатларнинг 23,3%) кўп кўтарилган. Ушбу масалада энг кўп мурожаатлар Урганч шаҳридан 209 та, Урганч туманидан 137 та, Хива шаҳридан 84 та, Хонқа туманидан 79 та, Ҳазорасп туманидан 66 та, Гурлан туманидан 65 та, Шовот туманидан 58 та, Хива туманидан  50 та бўлган.   

Шунингдек, фермер хўжаликлари масалалари (286 та, 7,2%), иш, иш ҳақи ва имтиёзлар (208 та, 5,2%), қурилиш (200 та, 5,0%), моддий ёрдам (182 та, 4,6%), банк, кредит (177 та, 4,4%), соғлиқни сақлаш (169 та, 4,2%) масалалари кўтарилган.

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Хоразм вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали жами 1124 та мурожаат тушган. Шундан 439 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси орқали ва 685 таси Виртуал қабулхона орқали. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган 439 та мурожаатнинг 233 таси (53,0%) қаноатлантирилган, 168 таси (38,2%)бўйича тушунтириш берилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 36 таси кўриб чиқилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 685 та мурожаатнинг 438 таси (64,0%) қаноатлантирилган, 181 таси (26,4%)бўйича тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, 6 таси кўрмасдан қолдирилган, 58 таси кўриб чиқилмоқда. 

II. Хоразм вилояти шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва 

юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида.

Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Масаланинг тахлили шуни кўрсатадики, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 37917 та мурожаат, шундан ёзма мурожаатлар 27032 та (71,3%), оғзаки мурожаатлар 10872 та (28,6 %), 13 та электрон мурожаатлар бўлган. Мурожаатларнинг 28759 таси (75,8 %) жисмоний, 9158 таси (24,1 %)  юридик шахслардан.

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида мурожаатлар 2020 йилнинг шу даврига қараганда 3975 тага камайган. 

Шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидаги улуши қуйидагича:

Урганч шаҳри

6390 та (16,8%)


Қўшкўпир тумани

2527 та (6,6%)

Урганч тумани

4842 та (12,7%)


Хива шаҳри

2348 та (6,2%)

Гурлан тумани

3831 та (10,1%)


Янгибозор тумани

2269 та (6,0%)

Хонқа тумани

2937 та (7,7%)


Ҳазорасп тумани

1767 та (4,6%)

Боғот тумани

2783 та (7,3%)


Хива тумани

1504 та (4,0%)

Янгиариқ тумани

2696 та (7,1%)


Тупроққалъа тум

1465 та (3,8%)

Шовот тумани

2558 та (6,7%)




Шаҳар, туман ҳокимликлари, мутасадди ташкилотлар томонидан тахлил ишлари тўлиқ ва сифатли олиб борилмаётганлиги, соҳалардаги тизимли муаммоларни олдиндан аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилмаётганлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларининг суст ташкил этилганлиги ва жойларда мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ечими топилмаётганлиги, мурожаатлар сонининг асоссиз кўпайишига чек қўйиш, уларда кўтарилган масалаларнинг ечимига қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланмаганлиги натижасида уй-жой ва ер олиш масалалари (12355 та ёки 32,5%), фермер хўжаликлари масалалари (4813 та ёки 13,0%), моддий ёрдам масалалари (2623 та ёки 7,0%), тадбиркорликни ривожлантириш масаласи (1428 та ёки 3,7%), соғлиқни сақлаш масалалари (1033 та ёки 2,7%), қурилиш масалалари (1031 та ёки 2,7%), иш, иш ҳақи ва имтиёзлар (1013 та ёки 2,6%), банк, кредит масалалари (1003 та ёки 2,6%), уйларни таъмирлаш масалалари (801 та ёки 2,1%) юзасидан мурожаатлар юқорилиги бўйича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 8839 та мурожаатнинг 5231 таси (59,1%) қаноатлантирилди, 3134 таси (35,4%) бўйича тушунтириш берилган, 14 таси рад этилган, 46 таси кўрмасдан қолдирилган, 414 таси кўриб чиқилмоқда. 1254 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилган.

Шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг тақсимоти қуйидагича:

Урганч шаҳри

1172 та (13,2%)


Тупроққалъа тум

549 та (6,2%)

Урганч тумани

1172 та (13,2%)


Хива шаҳри

500 та (5,6%)

Ҳазорасп тум

1057 та (12,0%)


Боғот тумани

447 та (5,0%)

Шовот тумани

886 та (10,0%)


Янгиариқ тумани

396 та (4,4%)

Хонқа тумани

792 та (9,0%)


Хива тумани

334 та (3,7%)

Гурлан тумани

725 та (8,2%)


Янгибозор тумани

228 та (2,5%)

Қўшкўпир тумани

581 та (6,5%)




Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг Урганч шаҳар ҳокимлигида 478 та, Урганч тумани ҳокимлигида 272 та, Хива шаҳар ҳокимлигида 121 та, Гурлан тумани ҳокимлигида 111 та, Хонқа тумани  ҳокимлигида 73 та, Хива тумани  ҳокимлигида 64 та, Қўшкўпир тумани ҳокимлигида 45 та, Ҳазорасп тумани  ҳокимлигида 29 та, Шовот тумани ҳокимлигида 18 та, Янгиариқ ва Тупроққалъа туманлари ҳокимликларида 14 тадан, Янгибозор туманида 8 та ва Боғот тумани ҳокимлигида 7 та мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйилган.

Вилоятнинг шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган                 4372 та мурожаатнинг 2523 таси (57,7%) қаноатлантирилди, 1663 таси (38,0%) бўйича тушунтириш берилган, 4 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 180 таси кўриб чиқилмоқда. 606 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилган.

Шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларнинг тақсимоти қуйидагича:

Урганч шаҳри

995 та (22,7%)


Ҳазорасп тумани

304 та (7,0%)

Боғот тумани

451 та (10,3%)


Гурлан тумани

261 та (6,0%)

Хонқа тумани

438 та (10,0%)


Шовот тумани

211 та (4,8%)

Янгиариқ тумани

372 та (8,5%)


Қўшкўпир тумани

174 та (4,0%)

Урганч тумани

325 та (7,4%)


Тупроққалъа тум

154 та (2,8%)

Хива тумани

319 та (7,3%)


Янгибозор тумани

  59 та (1,3%)

Хива шаҳри

309 та (7,0%)




Кўриб чиқиш муддати бузилган мурожаатларнинг асосий қисми Урганч шаҳар ҳокимлигига тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 339 тани, Урганч   тумани ҳокимлигида 136 та, Хива тумани ҳокимлигида 48 та, Гурлан тумани ҳокимлигида 36 та, Хива шаҳар ҳокимлигида 19 та, Хонқа тумани ҳокимлигида 15та,  Боғот тумани ҳокимлигида 5 тадан, Тупроққалъа тумани ҳокимлигида 4 та, Ҳазорасп ва Янгиариқ туманлари ҳокимликларида 2 тадан мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати бузилган. 

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат-лари тўғрисида”ги Қонунининг талабларини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлган 102 нафар ходимга интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиб, уларнинг 80 нафарига “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилган, 16 нафари жаримага тортилган,  6 нафарига маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Хоразм вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида мурожаатлар билан ишлашнинг тахлиллари қуйидаги камчиликлар мавжудлигини кўрсатади:

Биринчидан, ҳокимликларда, жумладан ҳокимлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда уларни сифатли ижро этилиши устидан қаттиқ назорат ишлари тизимли йўлга қўйилмаган.

Иккинчидан, мурожаатнинг асл моҳиятини чуқур тушуниб етилмаяпти, унда кўтарилаётган муаммо ёки масаланинг қанчалик долзарблигига эътибор қаратилмаяпти.  

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, жавоб хатларини юборилишида белгиланган муддатларнинг асоссиз бузилишига йўл қўйилган.

Тўртинчидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ҳар чоракда умумлаш-тирилиб, тахлил қилиниши лозим бўлишига қарамасдан, таҳлил ишлари амалга оширилмаган.

Бешинчидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилмаган.

Олтинчидан, шаҳар, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари мурожаатчи билан шахсан учрашишга, унинг дардини эшитишга, мурожаатчи билан ўзаро фикрлашиш, энг асосийси уни сабр-тоқат билан тинглашга эътибор берилмаяпти. 

Туман (шаҳар) ҳокимлигига келган мурожаатни ўрганиш учун мурожаат тегишли фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига, ер ресурслари ва давлат кадастри агентлигига, архитектура ва қурилиш бўлимларига ўтказилиш амалиёти кенг тарқалган.  

Еттинчидан, мурожаатни ўрганиш жараёнини ажратилган муддатнинг охирги 2-3 кунида фаоллаштириш амалиётидан воз кечиб бўлмаяпти.

Жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида

1. 2021 йилда келиб тушган барча мурожаатларнинг қисқа муддатларда ижросини таъминлаб, уларни назоратдан чиқариш чораларини кўриш;

2. Секторлар раҳбарлари, идора ва ташкилот бошлиқлари томонидан фуқаролар қабуллари, уйма-уй юриш, сайёр қабуллар ўтказишга жиддий эътибор қаратиш, бунда тизимли муаммолар бўйича аниқ тадбирлар белгилаб, уларнинг ижросини таъминлаш;

3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан арзонлаштирилган уй-жойлардан олиш, оиласининг моддий томондан қийналаётганини инобатга олиб моддий ёрдам кўрсатиш, ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, болаларига нафақа пули тайинлаш, даволаниш учун маблағ ажратиш каби масалалар бўйича мурожаатларнинг кўпайганлигини инобатга олиб ушбу йўналишларда мамлакатимизда амалдаги қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш;

4. Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларини кучайтириш, қонунда белгиланган талабларни бузган мансабдор ходимларга нисбатан чоралар кўриш;

5. Ҳокимлар ҳамда уларнинг ўринбосарларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий ва сайёр қабул қилиш жадваллари мурожаатлар кескин ошган ҳудудлар ҳамда соҳаларга эътибор қаратган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

6. Мурожаатлар билан иш юритишни янада такомиллаштириш, янги ишга қабул қилинган масъул ходимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича малакасини ошириш, компьютер техникаси имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, ҳокимликларда электрон ҳужжат айланиш дастурини жорий этиш;

7. Ҳар ой якуни бўйича мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволини танқидий муҳокама этиб бориш, мурожаатлар сонининг асоссиз кўпайишига чек қўйиш, уларда кўтарилган масалаларнинг ечимига қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаш таклиф этилади.


15-01-2022, 20:13
Вернуться назад