
Вилоят Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, матбуот котиблари, блогерлар иштирок этди.
Анжуманда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, ўтган йил вилоятда ишлаб чиқариш, иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш ва хизматлар кўрсатиш, туризм, рақамли технологиялар ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида тўхталди. Очиқ ва самимий мулоқот давомида анжуман қатнашчилари кўплаб таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати