

Тақдим этиладиган ариза шакллари


ЙИДХП орқали "Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, уларни кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизматидан фойдаланиш
Улгуржи савдо фаолияти лицензиялаш, лицензияга даъвогар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жойларда, шаҳар (туманлар) хокимиятлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги № 242-сонли «

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
- б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиєловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
- г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади.
Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).