Артиқов Одилбек Садуллаевич - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
О. Артиқов 1978 йилда Қўшкўпир туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Қўшкўпир тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи, Шовот тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда О.Артиқов жамоатчиликка таништирилди. Йиғилишда янги тузилма олдидаги вазифалар, маҳалла еттилиги фаолияти, маҳаллаларда маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.