DataLife Engine / Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида вилоятда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалаларига бағишланган “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида вилоятда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалаларига бағишланган “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.


Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида вилоятда  2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалаларига бағишланган  “Очиқ мулоқот”  бўлиб ўтди. 

Жонли эфирда тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу дастурда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, коммунал хизмат соҳаси масъуллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими ўз мурожаатида  аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш бўйича  бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб,  истеъмолчиларни энергия ресурсларидан тежамкорлик билан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда  фойдаланишга чақирди. Очиқ мулоқот давомида мавзу бўйича фуқароларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди, билдирилган муаммоларни тезкор ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
 
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-12-2023, 21:03
Вернуться назад