DataLife Engine / Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳудудидан тезюрар поезд ўтувчи шаҳар ва туманлар сектор бошлиқлари билан бирга поездда юриб, темир йўл бўйидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳудудидан тезюрар поезд ўтувчи шаҳар ва туманлар сектор бошлиқлари билан бирга поездда юриб, темир йўл бўйидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.


      Мамлакатимиз Президенти  ўтган йил вилоятимизга ташрифи чоғида 2024 йилда Хивага электр тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилишини таъкидлаган ва бу режа Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган эди. Шу тариқа,  Бухоро- Урганч- Хива темир йўлини электрлаштириш бошланди.

Мазкур лойиҳанинг қиймати 445 млн. доллар бўлиб, бунда Бухородан Хивагача 465 км темир йўл электрлаштирилади, бекат, нимстанция ва бошқа иншоотлар қурилади. Ушбу поезднинг тезлиги соатига 250 км бўлиб, Тошкентдан Урганчга етиб бориш вақти 14 соатдан 6 соатга қисқаради. Бу халқимизга қулайлик яратиб, туризм ривожида муҳим омил бўлади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳудудидан тезюрар поезд ўтувчи шаҳар ва туманлар сектор бошлиқлари билан бирга поездда юриб, темир йўл бўйидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида темир йўл ва бекатларда йўл бўйи инфратузилмасини шакллантириш, шўрга чидамли, ҳудуд иқлимига мос дарахт ва буталар экиш бўйича топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

4-02-2023, 17:49
Вернуться назад