DataLife Engine / Илгари хабар қилганимиздек ҳар ҳафтанинг шанба куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов "Тадбиркорлар уйи" да бизнес вакилларини қабул қилмоқда.

Илгари хабар қилганимиздек ҳар ҳафтанинг шанба куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов "Тадбиркорлар уйи" да бизнес вакилларини қабул қилмоқда.


       Бугунги қабулда ҳам 22 нафар тадбиркор ўзларининг таклифлари, муаммолари юзасидан вилоят раҳбарига тўғридан- тўғри мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг асосий қисми кредит ажратиш ва ажратилган кредитларни муддатида қайтариш, ер муносабатлари билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Ҳар бир мурожаат тижорат банклари, қурилиш, кадастр, давлат активларини бошқариш, бизнес омбудсман ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

4-02-2023, 17:46
Вернуться назад