DataLife Engine / ХОРАЗМЛИК ДЗЮДОЧИЛАР ОСИЁ КУБОГИДА 13 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

ХОРАЗМЛИК ДЗЮДОЧИЛАР ОСИЁ КУБОГИДА 13 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

Жорий йилнинг 14-16 май кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлигида дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 30 та вазн тоифасидаги 400 нафарга яқин спортчилар баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра дзюдочиларимиз  5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.  
Бугун Урганч темир йўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Саидов бошчилигида мутасаддилар ва кенг жамоатчилик томонидан спортчи ёшларимиз тантанали кутиб олинди.   

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё очиқ кубоги мусобақасида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз:


  48 кг - Халима Қурбонова   
  52 кг - Сита Кадамбаева 
  63 кг - Хуршида Раззоқбердиева
  70 кг - Шириндон Йўлдошева 
+78 кг - Фотима Қуранбаева  

+70 кг - Мехрибон Илхомава  
  73 кг - Самир Назарбаев

 52 кг - Суғдиёна Равкатова 
 57 кг - Ёқитжон Абдуллаева 
 63 кг - Барчиной Қадирова 
 70 кг - Мамлакат Султонова 
 81 кг - Мелис Собиров 
 90 кг - Азизбек Алимбаев

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17-05-2021, 18:07
Вернуться назад