Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси

Хоразм вилояти меҳнат  ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси

viloyat_hokimi_urinbosari_1

Вилоят ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси.

бошқарма бошлиғи – Матрасулов Хурмат Рахимберганович

Манзили: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 53 уй, 220100.

Веб-сайт: xorazm.mehnat.uz

Тел: 226-00-55

Факс: 226-00-55, 226-22-90

Э-mail: xorazm@mehnat.uz

 


 
Хоразм вилояти меҳнат  ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради.

Иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитларида тегишли худудда фуқароларнинг моддий фаровонлиги барқарор суратда муттасил ўсиб боришини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ва ахолининг ижтимоий мухофазасини кучайтириш;

Ахолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни мухофаза қилиш ва нормаллаштиришнинг шартлари ва тизимини ташкил этиш;

Вилоятда ишсизларни, айниқса ёшларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий химоя қилиш, ахолини пенсия билан таъминлаш, пенсионерлар ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, кам таъминланган ва болали оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва қўллаб қувватлаш ишларини ташкил этиш;

Мехнат, иш билан таъминлаш, ишсиз шахсларни, ногиронларни, кам таъминланган ва болали оилаларни ижтимоий химоя қилиш, ахолини пенсия билан таъминлаш, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш;

Пенсионерлар, ногиронлар ва ёлгиз кекса фуқаролардан уй-жойдан фойдаланиш харажатлари, маиший хизмат ва қаттиқ ёқилғи, дори-дармон билан таъминлаш, хар хил турдаги йўловчи транспортига йўл кира учун имтиёзлар, санаторий-курортларда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракат қилиш воситалари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзларнинг берилишини ташкил қилиш;

Вилоятда давлат пенсияларни ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш ишларини ташкил этиш;

Пенсия қонунчилигини тўғри қўлланилишини, фуқароларнинг пенсияга бўлган хуқуқларини бузилишига йўл қўймасликни, пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида тайинланиши ва тўланишини таъминлайди ва назорат қилади; 

«Мурувват» уйида яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни, бу муассасанинг моддий-техника негизини мустаҳкамлашни ташкил этиш;

Меҳнатни мухофаза қилиш

Хоразм вилоятининг 1517,9 млн кишидан ортиқ ахолисининг 40 фоизини корхона, муассаса ва ташкилот ишчи-хизматчилари ташкил этади. Уларнинг меҳнат қилиш жараёнидаги хавфсизлиги Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни ва унга мувофиқ чиқариладиган бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган.

«Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлиги» – меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатига амал қилган холда, мулк ва хўжалик юритиш, қолаверса ишлаб чиқариш усулларидан қатъий назар барча корхоналарда ишловчилар учун экология жиҳатидан хавфсиз шароитлар яратилмокда, иш жойларидаги атроф-мухит холати, мехнат хавфсизлиги талаблари мунтазам назорат этилмокда. Хар бир корхона мехнатни мухофаза қилиш учун зарур маблағларни жамоа шартномасида белгиланадиган микдорда ажратади, корхонанинг ходимлари ана шу мақсадлар учун қандайдир қўшимча чиқим қилмайдилар (қонуннинг 11-моддаси).

Корхонадаги ходимнинг иш жойи мехнат шароити – хавфсизлик стандартлари, қоида ва йўриқнома талабларига мувофиқ ташкил этилган. Булар ўз навбатида давлат, жамоат, маъмурият назоратига олинган.

Мехнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш хароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда мехнат қилувчиларга махсус кийим, пойабзал, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат махсулотлари бепул берилмоқда. (конуннинг 13-моддаси), ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда мехнатни мухофаза қилиш лавозимлари жорий этилган (конуннинг 14-моддаси), фуқаролар мехнат шартномаси имзоланганда дастлабки тарзда, кейин вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтиш ташкил қилинган, бундай пайтларда ходимнинг ўртача иш хақи сақланиши таъминланмоқда, жарохатланиш ва касб касалликларини олдини оладиган санитария-гигиена шароитлари яратишга эришилмоқда (қонуннинг 18-моддаси), ишга қабул қилишда ходимлар мехнат мухофазасига оид кириш, кейин бехатар ишлаш бўйича иш жойида йўл-йўриқлар берилмоқда, ўқишлар ва билимларини текширувдан ўтказишлар ташкил қилинган (конуннинг 19-моддаси), хотин-қизлар, 18 ёшга тўлмаганлар, мехнат қобилияти чекланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг тегишли моддаларида имтиёз ва компенсациялар белгиланган.

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya