Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси

Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси

2015 йил 4-февралдан: 
Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи: 
Давлатов Мурадбек Сапарбоевич

Урганч шаҳар Ғофур Ғулом 1-тор кўчаси 6-уй, 220100

Веб-сайт: mf.uz
Тел: 
(0362) 223-29-67
Факс: (0362) 223-15-78
Э-маил: horezm-moliya@urg.mf.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10. 00дан 12: 00гача вилоят молия бош бошқармаси биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.


    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари бошқармалари ва бўлимлари, давлат суғурта идоралари, шунингдек, уларга қарашли давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона тизимини ташкил этади.
    Хоразм вилояти ҳокимиятининг молия бошқармаси молия тизими таркибига кирувчи органлар фаолиятини келишилган ягона молиявий ва солиқ сиёсатини шакллантириш ишларини олиб боришга, вилоят иқтисодиётини соғломлаштиришга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтиради, халқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий соҳани маблағ билан таъминлайди, вилоят минтақаларининг яхлит ишлаб чиқариш ва ижтимоий тараққиёти учун молиявий негиз яратади;
ўз ваколати доирасида вилоят молия тизими таркибига кирувчи органлар фаолиятини назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади, улар фаолияти усуллари ва шаклларини такомиллаштиради, мазкур органлар ходимларининг касб маҳоратини ошириш ишларини мувофиқлаштиради. 


Шу мақсадларда вилоят молия бошқармаси ўз фаолияти жараёнида: 
  • Вилоят бюджети лойиҳасини тайёрлайди;
  • Вилоят бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади
  • Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.