Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги матбуот ва ахборот бошқармаси

Вилоят ҳокимлиги матбуот ва ахборот бошқармаси

Вилоят ҳокимлиги матбуот ва ахборот бошқармаси.

бошқарма бошлиғи – Бекчанова Дилбар Зариповна.

Манзили: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 23, 220100

Веб-сайт: xorazmab.uz

Тел: 226-17-55

Факс: 226-17-55

Э-maild.zaripova@inbox.uz 




 
Мажбуриятлари: 

- оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолияти амалга оширишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига ва қонун ҳужжатларига,  сўз ва матбуот эркинлиги кафолатларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб бориш

- вилоят фуқароларининг ахборотларга олишга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондиришга,  аҳолининг,  энг аввало,  ўсиб келаётган авлоднинг маънавий-маърифий ва маданий савия даражасини ошириш манфаатларини кўзлаб оммавий ахборот воситалари,  ноширлик ишлари ва матбаачиликни ривожлантиришга кўмаклашиш

- оммавий ахборот воситаларини тарқатиш,  ушбу фаолият турларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш

- маҳаллий оммавий ахборот воситалари,  нашриётлар,  ахборот ва китоб бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ушбу соҳага доир амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари,  нашриётлар маҳсулотларининг мониторингини амалга ошириш

- вилоят фуқаролари ва юридик шахсларнинг ахборотларни тайёрлаш,  тарқатиш,  улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш

- тегишли давлат муассасалари билан ҳамкорликда мулкчилик шаклларидан қатъий назар,  маҳаллий оммавий ахборот воситалари бозорида субйектларнинг тенг мавқеини таъминлаш

- рекламалар тайёрлаш,  шунингдек,  уларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишда давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш.  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари,  ахборотлар алмашиш,  матбуот,  ноширлик,  матбаачилик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни ҳал этиш учун ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади. 

Функциялари: 

- Воҳада фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарининг ишини такомиллаштиришда амалий ёрдам рўсатиш

- Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқармада рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг қонунчилик ва ўз Низомларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг ўтказишда аниқланган қонунбузарликлар юзасидан муассисларга тақдимномалар киритиш,  аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилмаган ҳолларда Оммавий ахборот воситасининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳамда уларга берилган гувоҳномаларни бекор қилиш бўйича судларга ариза билан мурожаат қилиш

- матбаа корхоналарининг техникавий базасини ривожлантириш,  реконструкция қилиш,  ундан фойдаланиш,  давлат стандартларини таъминланиши соҳасидаги тадбирларини амалга оширишда қатнашиш

- ўз ваколатига кўра ҳокимиятнинг бошқа ижро органлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш