Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи:

ВАҚАНТ

Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 23-уй, 220100

Веб-сайт: xorazmarxitektura.uz

Тел: (0362) 223-05-95
Факс: (0362) 223-05-95
Э-маил: xorezmguas@mail.ru 
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10. 00 дан 12: 00 гача, Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 23-уй, Мажлислар уйи биноси 2-қаватида.



 
Бош бошқарманинг асосий вазифалари ва функсиялари
Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш, ҳудудни режалаштириш тархлари хамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш
  • - шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш;
  • - аҳолини жойлаштириш схемалари, ҳудудларни режалаштириш, шаҳарларнинг бош режалари билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқиш тизимини янада такомиллаштириш, бунда ҳудудий тизимларни, яъни молия, эр кадастри ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш ҳамда ҳудудларнинг табиий-иқлим шароити ва релефини, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини қўллаб қишлоқда якка тартибдаги уй-жойлар, ижтимоий-маданий ва санитария-маиший объектлар лойиҳаларини такомиллаштириш ишларида иштирок этиш;
  • - ҳудудларда шаҳарсозлик объектлари қурилиши учун эр танлаш ва ажратилишида, объектларнинг жойлаштирилишида бош режа муаллифи билан келишиш, навбатчи бош режаларнинг юритилиши, ноқонуний қурилишларни ўз вақтида аниқлаш ва унга йўл қўймаслик чораларини кўриш ва қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;
  • - тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • - маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • - бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш;
  • - тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;
  • - "Давархитектқурилиш” қўмитаси билан келишган ҳолда қурилиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
  • - капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий
  • - ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва "Давархитектқурилиш” қўмитасига тақдим этиш;
  • - лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
  • - шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура – режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.
  • - қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш ва истиқболини белгилашда асос ҳисобланган комплекс шаҳарсозлик хужжати ишлаб чиқилган ва тасдиқдан ўтган қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларининг меъморий-режавий ташкиллаштириш лойиҳасини амалда тадбиқ этиш тизимини яратишда иштироқ этиш;
  • - мавжуд қишлоқ аҳоли пунктларини объектив баҳолаш, бугунги аҳволини кенг қамровда ўрганиб чиқиш ҳамда келажакда қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларининг меъморий-режавий ташкиллаштириш лойиҳаси асосида қурилиш лойиҳалари билан босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;
  • - дастур асосида қишлоқларда уй-жойлар қурилиши учун ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантиришни режалаштиришда уларнинг мавжудлиги ва талаб этиладиганлари юзасидан аниқ маълумот базасини шакллантиришда, барча зарур ижтимоий ва коммуникация инфратузилмасига эга бўлган, уй-жой бозорини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этишда қатнашиш;
  • - фермер хўжаликлари концепциясини амалга ошириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш бўйича инфратузилма объектлари тармоғининг кенгайтирилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • - экологик вазиятни яхшилаш, тарихий ва маданий обидлар, қийматга эга ландшафтлар ва сув ресурсларининг мухофазаси ҳамда эрдан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;
  • - қишлоқ аҳоли пунктларида янги иш ўринларини ташкил этиш ва кичик ўрта бизнес субъектларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашда кўмаклашиш;
  • - Ўзбекистон миллий автомагистралининг вилоят ҳудудидан ўтувчи йўлларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни амалга оширишда инфратузилмавий сервис иншоотларини яратиш мониторингини мунтазам равишда тизимли олиб борилишини таъминлаш.
Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради: 
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш, ҳудудни режалаштириш тархлари ҳамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этади;
  • - шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил килиш ишларини мувофиқлаштириб боради, бош режага, батафсил режалаштириш ва қурилиш лойихаларига риоя қилиши, ҳудудларида эр ажратилишида қонун талабларига риоя этиши, объектларни жойлаштирилишида бош режа муаллифи билан келишиш, навбатчи бош режанинг юритилиши ва ноқонуний қурилишларга йўл қўймаслик чораларини кўради;
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга оширади, тегишли ахборот базасини яратади;
  • - тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • - маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади
  • - бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик беради;
  • - тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
  • - капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштиради ва унинг мониторингини олиб боради;
  • - капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳамда "Давархитектқурилиш” қўмитасига тақдим этади;
  • - лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
  • - шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари саклаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб боради ҳамда архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб боради;
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда қатнашади, таклиф киритади, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;
  • - ҳудудларни режалаштириш тархлари ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишида, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларида қатнашади;
  • - маҳаллий давлат ҳокимияти органига шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
  • - капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва унинг аҳволи, лойиҳа ва қурилиш ташкилотларида, қурилиш саноати корхоналарида рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими бўйича таҳлилларни олиб боради;
  • - лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, қурилиш саноати корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари, шунингдек қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг нархлари, қурилиш машиналари ва механизмлари қиймати, транспорт харажатлари, ҳудудлардаги ташкилотлар, корхоналар бўйича қурувчи ишчиларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўпламини шакллантиради;
  • - муҳандислик изланишлари соҳасида ягона техникавий сиёсатни амалга оширади, капитал қурилиш учун комплекс муҳандислик изланишларининг давлат фондини яратади;
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қоида бузилишлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий ва бошқа жазоларни белгиланган тартибда қўллайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда юл қўйилган қоида бузилишларида айбдор бўлган юридик ва мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
  • - манфаатдор ташкилотлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда шаҳарсозлик фаолиятида таркибий, илмий-техник ва иқтисодий сиёсатнинг асосий юналишларини белгилашда иштирок этади;
  • - шаҳарсозлик фаолияти, инвестиция жараёнини бошқариш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини такомиллаштириш, янги техника ва қурилиш-монтаж ишларига замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда вилоятдаги корхона ва ташкилотларга яқиндан ёрдам беради, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
  • - ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришни ташкил этади;
  • - аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
  • - маҳаллий давлат органларига ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
  • - бинолар, иншоотлар ва бошқа турдаги объектлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун розилик беради;
  • - тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолиятига доир лойиҳалаштириш, комплекс муҳандислик-қидирув ишлари, муаллифлик назорати ташкил этилиши, шунингдек, қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари архитектура-шаҳарсозлик талабларига риоя этилишини мувофиқлаштиради;
  • - тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси, давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг ва қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказининг архитектура-шаҳарсозликка доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
  • - қурилиш қоидалари ва бошқа ҳужжатларни, капитал таъмирлаш, реставрация, ободонлаштириш, ландшафт ва шаҳарсозлик дизайнига оид ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун "Давархитектқурилиш” қўмитасига тақдим этади;
  • - тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги эрлардан унумли фойдаланиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органига таклифлар киритади;
  • - ҳудудни ривожлантириш борасидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида барча турдаги қурилиш объектлари учун эр участкаларини белгилайди ҳамда бу тўғрида ҳокимнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди;
  • - маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва фойдаланиш ва уларнинг муіофаза ҳудудларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
  • - қурилиши тугалланган фуқаролик, ижтимоий, коммунал ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қабул қилишда қонунларда белгиланган тартибда қатнашади;
  • - тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектларини жойлаштириш, барча турдаги қурилиш объектлари учун эр танлаш ва ажратиш тўғрисида маҳаллий давлат органларининг қарорлари асосида ажратилган эр майдонларини натурада белгилаш ва чегаралаш ишларини амалга оширади;
  • - аҳоли пунктларининг бош режаларида ва муфассал режалаштириш лойиҳаларида кўзда тутилмаган объектларни майдонларда жойлаштиришда лойиҳа ташкилоти (муаллиф) билан келишиш ишларини олиб боради;
  • - тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи - буюртмачиларга тақдим этади;
  • - тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи-буюртмачиларга тақдим этади;
  • - шаҳар, туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари, улар ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимларига ва якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш бўйича секторларга раҳбарлик қилади, шунингдек мулкчилик шакларидан қати назар тегишли ҳудуддаги лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини олиб боради;
  • - шаҳарсозлик кадастрини, эр ажратиш ва иморат қуришга оид жорий тезкор режалар тузиш, эр ости муҳандислик коммуникациялари жойлашишини рўйхатга олиш, навбатчи режаларни ва муҳандислик-геология ишланмалари атласларини юритиш бўйича ишларини ташкил этади;
  • - йер участкаларини ажратиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини саклашга доир ягона техник архивни ташкил этади;
  • - қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Бош бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
  • - архитектура ва қурилиш соҳасидаги муҳим масалаларни кўриб чиқиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этиш
  • - шаҳарсозлик, экологик талабларга ва архитектура органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига (АРТ-1 ва АРТ-ИИ) жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;
  • - амалдаги йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда берилган рухсатномасиз олиб борилаётган топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирув-режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиш;
  • - ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида капитал қурилишдаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
  • - ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ҳудуддаги ташкилотлар, корхоналар, муассасалардан, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларидан сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
  • - илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, таълим муассасаларини ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек олимларни шаҳарсозликка, архитектура ва қурилишга оид ҳужжатларни ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб этиш;
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг яхши лойиҳанинг илмий-техник ишланмаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш мақсадида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, йирик ташкилотлар ва Ўзбекистан Республикаси архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш ва танлов комиссияларини ташкил этиш;
  • - «Давархитектқурилиш» қўмитасига амалдаги қонунларни, шаҳарсозлик, экологик ва бошқа меъёрий талабларни бузган ҳолда ишлаётган лойиҳа, қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг лойиҳалаш, қурилиш ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияларини олиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш;
  • - тегишли архитектура-шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳаларни ишлаб чиқишга, мулкчилик шакларидан қати назар, корхоналар ва ташкилотларга лицензиялар бериш учун белгиланган тартибда "Давархитектқурилиш” қўмитасига таклифлар киритиш;
  • - амалдаги йўриқнома ва қоидаларга зид ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз бажарилаётган топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирув ҳамда унга боғлиқ ишлар ва кавлаш ишлари олиб борилишини тўхтатиш;
  • - ўз фаолиятида қуйи ва бошқа этакчи лойиҳа, қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
  • - қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бош бошқарма қуйидагилар учун жавоб беради: 
  • - шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари, технологияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни режалаштириш ва қуришнинг илмий асосланган тархлари тайёрланишини таъминлаш;
  • - шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос обйектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиш ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.
Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш

Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ – бош архитектор раҳбарлик қилади. 
  • - Бош бошқарма бошлиғи лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
  • - Бош бошқарма таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
  • - Бош бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
  • - Бош бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилган қарорларининг бажарилиши юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
  • - Бош бошқарманинг штат жадвали бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва молия органларида рўйхатдан ўтади.
  • - Шаҳарсозлик ва архитектура эчимлари, архитектура билан уйғунлашган монументал-декоратив санъат асарлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари, бино, иншоот, мажмуа лойиҳаларини қуриш, экспертиза қилиш ва сифатини баҳолаш мақсадида Бош бошқарма ҳузурида доимий идоралараро орган - архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши тузилади. У ўз ишини "Давархитектқурилиш” қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган Низом асосида ташкил қилади ва маслаҳат берувчи орган ҳисобланади.
  • - Архитектура-шахарсозлик Кенгашининг шахсий таркиби "Даварх- итектқурилиш” қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Бош бошқарма таркибига қуйидагилар киради: 
  • - шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармалари;
  • - туманлар архитектура ва қурилиш бўлимлари;
  • - бош бошқарма ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бошқармаси;
  • - шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимлари.
Бош бошқарма бошлиғи: 
  • - Бош бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади
  • - шаҳарсозлик ва архитектура фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича тегишли ҳокимликларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритади;
  • - бош бошқарманинг мулкини бошқаради;
  • - Давлат ҳокимияти органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва судда, ташкилотлар, муассасалар ҳамда корхоналарда Бош бошқарма номидан вакиллик қилади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
  • - Бош бошқарма таркибий бўлинмалари раҳбарлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди;
  • - Бош бошқарма таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;
  • - Бош бошқарма ходимларини лавозимларга тайинлайди ва лавозимлардан озод қилади;
  • - кадрлар захирасини тайёрлаш, танлаш, номзодларни маъқулланиши учун вилоят ҳокимига таклифлар киритиш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларини ҳал қилади, ходимларнинг ойлик маошларига устамалар тайинлайди;
  • - Бош бошқарма ходимлари ички меҳнат тартиби қоидаларига, лавозимлар йўриқномаси талабларига ҳамда хизматга оид ҳужжатлар билан ишлаш тартибига риоя қилишини таъминлайди;
  • - юксак меҳнат натижаларига эришган Бош бошқарма ва унга тегишли ташкилотлар ходимларини белгиланган тартибда рағбатлантириш чораларини кўради;
  • - Ўзбекистан Республикаси қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ҳисоб-китоби ва статистика ҳисоботи ташкил қилинишига жавобгар бўлади;
Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгианган тартибда амалга оширилади. 

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya