Бош саҳифа Янгиликлар Вилоят ҳақида Тадбирлар Манзил Шаҳар ва туманлар


UZINFOCOM

UForum

Cert


Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий ғарбида жойлашган. Ер майдони 6,1 минг кв км ни ташкил этади ва Ўзбекистон ҳудудининг 1,4 фоизини эгаллайди. Мавжуд аҳоли сони 2008 йил 1 июл ҳолатига 1518 минг кишига тенг бўлиб, зичлиги 1 кв км га 249 кишидан тўғри келади. Аҳолининг 21,9 фоизи шаҳарда, 78,1 фоизи қишлоқда яшайди.

Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.



ЯНГИЛИКЛАР

RSS


30.01.2012

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Шулар қаторида Хоразм вилояти татар миллий маданий маркази раиси, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси қошидаги “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раисининг ўринбосари Шахмаев Равкат Рашидович ҳам мамлакатимизда миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва тотувликни янада мустаҳкамлашга, ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга, миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланди.



“Хоразм ҳақиқати” газетаси

Сайт бўйича қидириш

«    Май 2012    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31