|
||||||||||||||
|
|
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
30.01.2012 ХОРАЗМЛИК ЙИГИТ ЛОНДОН-2012 ОЛИМПИАДАСИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ XVI Осиё ўйинлари қатнашчиси, Малайзияда бўлиб ўтган велоспорт қитъа биринчилиги олтин медаль совриндори, мамлакатимиз ва Осиё қитъасида ўтказилган кўплаб мусобақалар иштирокчиси Муроджон Холмуродов Ўзбекистонда биринчилар қаторида Лондонда бўладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Муроджон Холмуродов 1982 йил 11 июнда Хоразм вилоятининг Гурлан шаҳрида туғилган. Биринчи мураббийи Омонбой Жуманов. У пойтахтимиздаги Республика олимпиада заҳиралари коллежида таҳсил олган. Велоспортнинг шоссе ҳамда трек турлари бўйича мусобақаларда қатнашади. Урганч Давлат университети жисмоний маданият факультети “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” мутахассислиги 1-босқич магистранти. Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Альберт Искандеров мураббийлигида машғулотлар олиб бормоқда. Шунингдек, Осиё ва халқаро миқёсдаги мусобақалар иштирокчилари - факультетимиз талабалари Шерзод Рўзметов, Жаҳонгир Зиннатовлар спортнинг оғир атлетика, Болтабой Болтаев дзю-до тури бўйича Лондон Олимпиадаси спорт мусобақаларига йўлланма олиш учун рейтинг балларини тўпламоқдалар. |
Сайт бўйича қидириш
|
||
| При использовании материалов ссылка на Xorazm.uz обязательна. Copyright © Хокимият Хорезмской области 2008-2012 г. All Rights Reserved |
|