|
||||||||||||||
|
|
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
08.02.2012 ХАЙРЛИ ТАШАББУС Хоразм Маъмун академияси олимлари яна бир хайрли ишга қўл урдилар. Академия раиси, биология фанлари доктори Р.Эшжонов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бакра балиқларини кўпайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Москва ҳайвонот боғи ҳамда Россия балиқчилик илмий текшириш институти давлат унитар корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шартномага асосан Россия томони вакиллари балиқни кўпайтириш учун махсус сунъий сув ҳавзаси ва унинг ускуналарини келтириб беришди. Сув ҳавзаси академиянинг қишки боғига ўрнатилди. Ҳозирги кунда катта илмий ходим Зокиржон Ражабов назорати остида бакра балиқлари парваришланмоқда. -Бу жуда мураккаб иш, -дейди З.Ражабов. - Улар вақтида озиқлантирилмаса, кўп заҳматлар эвазига олиб келинган ва парваришланаётган балиқлар нобуд бўлиб, меҳнатимиз зое кетиши мумкин. Шу боисдан бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўряпмиз. Ноёб балиқ турлари кечаси-ю кундузи назорат остида. Яқин келажакда сунъий ҳавзада ўстирилиб кўпайтирилган бакра балиқлари Амударёга қўйиб юборилади ва балиқчилик хўжаликларига етказиб берилади. “Хоразм ҳақиқати” газетаси |
Сайт бўйича қидириш
|
||
| При использовании материалов ссылка на Xorazm.uz обязательна. Copyright © Хокимият Хорезмской области 2008-2012 г. All Rights Reserved |
|