Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Демографик ҳолат


2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1810,1 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 5342 кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди. 

Доимий аҳоли сони 
(2018 йил 1 апрель ҳолатига, минг киши ҳисобида)

Жами
аҳоли
1)
шу жумладан:
шаҳар аҳолиси1)
қишлоқ
аҳолиси
1)
Вилоят бўйича:
1810,1
602,7
1207,4
шаҳарлар:



Урганч ш
140,5
140,5
-
Хива ш
89,5
89,5
-
туманлар:



Боғот 
158,5
27,8
130,7
Гурлан 
143,6
61,2
82,4
Қўшкўпир 
166,0
42,8
123,2
Урганч 
190,9
25,6
165,3
Хазорасп 
240,0
52,2
187,8
Хонқа 
180,2
61,9
118,3
Хива 
140,3
16,4
123,9
Шовот
163,9
42,6
121,3
Янгиариқ  
112,2
26,6
85,6
Янгибозор
84,5
15,6
68,9

2018 йилнинг 1 апрель  ҳолатига вилоятда шаҳарда яшовчи доимий аҳоли сони 602,7 минг кишини ёки вилоят доимий аҳоли сонининг 33,3 фоизини, қишлоқ жойларида яшовчи доимий аҳоли сони эса 1207,4 минг кишини ёки вилоят доимий аҳоли сонининг 66,7 фоизини ташкил қилди. 
Туғилиш. 2018 йилнинг январь-март ойларида туғилганлар сони 7158 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (7419 киши) нисбатан 261 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 16,1 промиллени ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (16,9 промилле) нисбатан 0,8 промиллега камайди. 

Аҳолининг табиий ҳаракати коэффициентлари
(1 апрельҳолатига, 1000 аҳоли сонига нисбатан)

Туғилганлар
Ўлганлар
Аҳолининг табиий ўсиши
2017й.
2018й.1)
2017й.
2018й.1)
2017й.
2018й.1)







Вилоят бўйича:
16,9
16,1
4,6
4,0
12,3
12,1
шаҳарлар:






Урганч
18,1
17,9
6,4
5,7
11,7
12,2
туманлар:






Боғот
17,7
16,3
4,6
3,7
13,1
12,6
Гурлан
18,6
16,4
5,0
3,9
13,6
12,5
Қўшкўпир
14,4
13,9
3,8
3,8
10,6
10,1
Урганч
16,7
16,4
4,1
4,1
12,6
12,3
Хазорасп
18,6
16,9
4,4
3,9
14,2
13
Хонқа
17,1
18,7
4,2
3,9
12,9
14,8
Хива
14,6
12,2
4,6
3,1
10,0
9,1
Шовот
16,6
15,9
4,7
3,5
11,9
12,4
Янгиариқ
15,7
14,0
4,3
4,2
11,4
9,8
Янгибозор
18,9
17,8
4,9
4,3
14,0
13,5


 
Аҳолининг табиий ҳаракати
(2018 йил 1 апрель  ҳолатига, 1000 аҳоли сонига нисбатан)

киши

ҳар 1000 кишига

2017 й.
2018 й.1)
ўсиш,
камайиш

2017 й.
2018 й.1)






Туғилганлар 
7419
7158
-261
16,9
16,1
Ўлганлар 
2009
1800
-209
4,6
4,0
шу жумладан:
бир ёшгача болалар
145
97
-48
15,1
10,5
Табиий ўсиш
5410
5358
-52
12,3
12,1
Никоҳлар сони 
5255
5555
300
12,0
12,5
Ажралишлар сони
383
258
-125
0,9
0,6

Вилоятнинг Гурлан (18,6 дан 16,4 промиллега), Хазорасп (18,6 дан 16,9 промиллега), Шовот (16,6 дан 15,9 промиллега), Янгиариқ (15,7 дан 14,0 промиллега), туманларида туғилиш даражасининг камайиши кузатилди.
Ўлим даражаси. 2018 йилнинг январь-мартида ўлганлар сони 1800 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (2009 киши) нисбатан 209 тага камайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,0 промиллени ташкил қилди (2017 йил январь-мартида 4,6 промилле).
Ўлганлар сонининг камайиши Урганч шаҳрида (6,4 дан 5,7 промиллега), Боғот (4,6дан 3,7промиллега), Гурлан(5,0 дан 3,9 промиллега), Хазорасп (4,4 дан 3,9 промиллега)  туманларида кузатилди.
Ўлганларнинг умумий сонидан 61,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 11,9 фоизи – ўсма касалликларидан, 4,4 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,4 фоизи – нафас олиш органлари касалликликларидан ва 12,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ойларида бир ёшга тўлмаган 97 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 1000 туғилган болаларга нисбатан 10,5 промиллени ( ўтган йилнинг шу даврида 15,1 промилле) ташкил қилди.
Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 62,9 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 9,3 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 20,6 фоизи – туғма аномалиялардан ва 4,1 фоизи инфекция ва паразитар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2018 йилнинг январь-мартида ФҲДЁ органларида 5555 та никоҳлар ва 258 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 12,5 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 12,0 та) ва 0,6 та ажралишлар (2017 йилнинг тегишли даврида  0,9 га) тўғри келади. 
Тузилган никоҳлар сонининг кўпайиши Гурлан (11,4 дан 13,5 ромиллега), Хива (12,7 дан 15,2 промиллега), Янгиариқ (12,2 дан 15,0 промиллега), Шовот (11,4 дан 13,8 промиллега) туманларида кузатилди.
Вилоятда никоҳдан ажралишлар сони 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан Урганч шаҳрида 0,7 промиллега, Қўшкўпир туманида 0,6 промиллега, Урганч туманида 0,3 промиллега, Хива ва Янгиариқ туманларида 0,5 промиллега камайиши кузатилди.

Тузилган никоҳлар ва никоҳдан ажралишлар сони
(январь-март ойларида,1000 аҳоли сонига нисбатан)

Тузилган никоҳлар
Никоҳдан ажралишлар
2017й.
2018й.1)
2017й.
2018й.1)





Вилоят бўйича:
12,0
12,5
0,9
0,6
шаҳарлар:




Урганч 
9,6
8,1
2,1
1,4
туманлар:




Боғот 
12,5
12,2
0,5
0,5
Гурлан 
11,4
13,5
0,9
0,7
Қўшкўпир 
16,1
16,3
0,9
0,3
Урганч 
10,2
9,1
1,0
0,7
Хазорасп 
11,6
11,4
0,8
0,6
Хонқа 
11,5
11,3
0,6
0,6
Хива 
12,7
15,2
0,6
0,1
Шовот
11,4
13,8
0,6
0,4
Янгиариқ  
12,2
15,0
1,1
0,6
Янгибозор
13,0
13,6
0,8
0,5


Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 1973 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 2215 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 242 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 171 киши) тенг бўлди. Энг катта минус қолдиғлар Урганч шаҳрида (минус 120), Хазорасп туманида ( минус 112 ), Гурлан туманида (минус 52), Янгибозор туманида (минус 28) кузатилди.