Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-06
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    Prezidentimizning “2013-2015 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi to‘g‘risida”gi tarixiy qaroridan keyin amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Демография ва меҳнат бозори


2017-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1787,0 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 10272 кишига ёки 0,6 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йилнинг январь-июнида қуйидагича ифодаланади:

 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

 

2016 й.

2017 й.1)

ўсиш,
камайиш (-)

2016 й.

2017 й.1)

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

15209

14696

-513

17,5

16,6

Ўлганлар

3755

4035

280

4,3

4,6

шу жумладан бир ёшгача болалар

 

253

302

49

 

12,9*

15,8*

Табиий ўсиш

11454

10661

-793

13,2

12,0

Никоҳлар

7507

7976

469

8,6

9,0

Ажралишлар

504

700

196

0,6

0,8

 

Туғилиш даражаси.2017 йилнинг январь-июнида туғилганлар сони 14696 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (15209 киши) нисбатан 513 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 16,6 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (17,5 промилле) нисбатан 0,9 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Гурлан туманида (19,5 дан
17,9 промиллега), Хазорасп туманида (19,6 дан 18,1 промиллега), Хонқа туманида (18,6 дан 17,3 промиллега), Янгибозор туманида (20,1 дан 18,5 промиллега) камайиш кузатилди.

Ўлим даражаси.2017 йилнинг январь-июнида ўлганлар сони 4035 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (3755 киши) нисбатан 280 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-июнда 4,3 промилле).

Ўлганлар сонининг кўпайиши Урганч шаҳрида (5,8 дан 6,6 промиллега), Хазорасп туманида (4,0дан 4,6 промиллега), Хонқа туманида (3,9 дан 4,2 промиллега), Янгибозор туманида (4,1 дан 5,0 промиллега) кўпайиш кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 58,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 10,7 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,0 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,3 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 5,7 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-июнида бир ёшга тўлмаган 302 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 15,8 промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-июнида 12,9 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 69,2 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 10,3 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 10,9 фоизи – туғма аномалиялардан ва 3,3 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар.2017 йилнинг январь-июнида ФҲДЁ органларида 7976 та никоҳлар ва 700 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 9,0 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 8,6 та) ва 0,8 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида 0,6 га) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-июн ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3875 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 4264 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 389 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 503 киши) тенг бўлди.

Энг катта минус қолдиқлар Урганч шаҳрида (минус 661), Хазорасп туманида ( минус 131 ), Хонка туманида (минус 82), Гурлан туманида (минус 101) кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-июнда қуйидагича ифодаланади:

 

Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-июнига нисбатан 101,4 фоизга кўпайиб, 997,6 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,9 фоизини ташкил қилди.

2017 йилнинг январь-июнида бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 8417 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб Урганч шаҳарда 962 та, Боғот туманида 509 та, Гурлан туманида 889 та, Қўшкўпир туманида 625 та, Урганч туманида 679 та, Хазорасп туманида 682 та, Хонқа туманида 1066 та, Хива туманида 498 та, Шовот туманида 1197 та, Янгиариқ туманида 418 та, Янгибозор туманида 892 та фуқоро мурожаат этган.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 7143 та нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Урганч шаҳрида (826 кишига), Қўшкўпир (535 кишига), Хазорасп (586 кишига), Хонқа (424 кишига) ва Шовот (857 кишига), Янгибозор (843 кишига) туманларида юқори даражада бўлди.

Жорий йил мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 1111 нафари ишсизлик мақомини олган.

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)

 

 

 



1) дастлабки маълумот

*-1000 туғилган болаларга нисбатан