Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-06
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    Prezidentimizning “2013-2015 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi to‘g‘risida”gi tarixiy qaroridan keyin amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи
(деҳқон ва фермер хўжаликларсиз)


2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14296 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлар сони 13748 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 96,2 фоизини ташкил қилди.

Рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 23,6 фоизи), саноат (15,5 фоизи), қурилиш (10,1 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодиёт тармоқлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

 

Рўйхатга
олинганлар

Фаолият
кўрсатаётганлар

бирлик

якунга нисбатан фоизда

бирлик

якунга нисбатан фоизда

Жами

14296

100,0

13748

100,0

шу жумладан:

 

 

 

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

1099

7,7

1051

7,6

саноат

2218

15,5

2166

15,8

қурилиш

1441

10,1

1398

10,2

савдо

3378

23,6

3245

23,6

ташиш ва сақлаш

524

3,7

508

3,7

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

763

5,3

733

5,3

ахборот ва алоқа

227

1,6

216

1,6

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

434

3,0

432

3,1

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

4212

29,5

3999

29,1

 

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 84,4 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 36,5 фоизи хусусий корхоналар, 0,3 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,2 фоизи акциядорлик жамиятлари, 47,4 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик шакллари бўйича қуйидагича тақсимланади:

1 январ ҳолатига,
умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида

2017 йил январь-мартда жами 660 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари –641 та). Уларнинг асосий қисми Урганч шаҳри (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг 27,4 фоизи), Хива (14,5 фоиз), Урганч (11,4 фоиз), Хонқа (8,9 фоиз) ва Қўшкўпир туманларига (8,5 фоиз) тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг 29,8 фоизи саноат, 21,7 фоизи савдо
ва 12,9 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бўйича хизматлар соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 247 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 48 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 19,4 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

2017 йил январь-мартда иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳамда аҳоли бандлиги бўйича давлат ва нодавлат секторларининг нисбати қуйидагича ифодаланади:

 

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида