Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-06
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    Prezidentimizning “2013-2015 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi to‘g‘risida”gi tarixiy qaroridan keyin amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.


Демография ва меҳнат бозори


2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1781,9 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 5197 кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

 

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йилнинг январь-апрел ойларида қуйидагича ифодаланади:

 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

 

2016 й.

2017 й. (1)

ўсиш,
камайиш (-)

2016 й.

2017 й.1)

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

7673

7389

-284

17,6

16,8

Ўлганлар

1815

2014

199

4,2

4,6

шу жумладан бир ёшгача болалар

1000 туғилган болаларга нисбатан

127

144

17

13,0

14,9

Табиий ўсиш

5858

5375

-483

13,4

12,2

Никоҳлар

4793

5255

462

11,0

12,0

Ажралишлар

272

384

112

0,6

0,9

 

Туғилиш даражаси.2017 йилнинг январь-мартида туғилганлар сони 7389 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (7673 киши) нисбатан 284 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 16,8 промиллени ташкил қилди
ва 2016 йилнинг шу даврига (17,6 промилле) нисбатан 0,8промиллега
камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Гурлан туманида (20,1 дан
18,4 промиллега), Хазорасп туманида (20,2 дан 18,4 промиллега), Хонка туманида (19,0 дан 17,1 промиллега),Янгибозор туманида (20,0 дан 18,5 промиллега) камайиш кузатилди.

Ўлим даражаси.2017 йилнинг январь-мартида ўлганлар сони 2014 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (1815 киши) нисбатан 199 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил қилди (2016 йил
январь-мартида 4,2 промилле).

Ўлганлар сонининг кўпайиши Урганч шахрида (5,7 дан 7,0 промиллега),Хазорасп туманида (3.8дан 4,3 промиллега), Хонка туманида (3,5 дан 4,2 промиллега), Хива туманида (3,7 дан 4,6 промиллега) кўпайиш кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 61,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 10,0 фоизи - ўсма касалликларидан, 4,7 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,2 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 4,8 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январ-мартида бир ёшга тўлмаган 144 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 14,9 промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-мартида 13,0 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 16,0 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 11,1 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 12,5 фоизи – туғма аномалиялардан ва 4,2 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-мартида ФҲДЁ органларида 5255 та никоҳлар ва 384 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 12,0 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 11,0 та) ва 0,9 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида 0,6 га) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 2201 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 2379 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 178 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 261 киши) тенг бўлди.

Энг катта минус қолдиғлар Урганч шахарда (минус 242), Хазорасп туманида ( минус 48 ), Хонка туманида (минус 44) Гурлан туманида (минус 65) кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-мартда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра,
2016 йил январь-мартга нисбатан 101,5 фоизга кўпайиб, 994,9 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,9 фоизини ташкил қилди.

2017 йил январь-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 3307 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб Урганч шаҳарда 459 та, Боғот туманида 312 та, Гурлан туманида 481 та, Кўшкўпир туманида 270 та ,Урганч туманида 231 та, Хазарасп туманида 287 та, Хонқа туманида 322 та, Хива туманида 214 та, Шовот туманида 358 та Янгиарик туманида 167 та, Янгибазар туманида 206 та фуқоро мурожаат этган.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан
2681 та нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Урганч шаҳарда (396 кишига), Кушкупир (244 кишига), Хазарасп (246 кишига),Хонқа (278 кишига) ва Шовот (235 кишига), туманларида юқори даражада бўлди.

Жорий йил мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 483 нафари ишсизлик мақомини олган.



(1) дастлабки маълумот