Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилоят Ахборот хизмати бўлинмаси

Ахборот хизмати рахбари: Карриев Шоназар Садикжанович
Адрес: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29, 220100
Тел: (код 362) 223-00-18, 
Факс: (код 362) 223-00-18,
Э-почта: matbotkotibi@gmail.com

Ҳокимликнинг ахборот-таҳлил гурухи бош мутаҳассиси – вилоят ҳокими матбуот котиби Карриев Шоназар Садикжановичга ҳокимлик фаолиятига доир ахборотларни шакллантириш ва расмий веб-сайтга жойлаштириб бориш, ўз вақтида ахборотларни янгиланишини таъминлаш юклатилган.

Ҳокимлик ахборот хизмати бўлинмасининг асосий хизмат вазифалари:
• ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга каратилган медиа-режани ишлаб чиқиш;
• ҳудудий ОАВ позицияси ҳамда ҳудуддаги жамоатчиликнинг ҳокимлик фаолиятига нисбатан фикри тўғрисида вилоят ҳокимлиги раҳбариятини тезкор хабардор қилиш;
• вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ҳудудий муаммолар тўғрисида қисқа ахборот хабарларини мунтазам тақдим этиб туриш,
• ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, лавҳалар ва бошқа материалларнинг чиқиши учун ахборот режасини ишлаб чиқиш (1-3 ой учун бўлгани маъқул);
• ҳокимлик фаолиятига дахлдор ахборот материалларини тайёрлаш (матбуот хабарномалари, фото бюллетенлар, видео ва аудиоматериаллар, интервю ва ҳоказо);
• ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан тайёрлаш;
• келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходимларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервю ва фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
• ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш ва жойлаштириш;
• ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш;
• ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш;
Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen