Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Жалолиддин ибн Аловуддин Муҳаммад

Жалолиддин ибн Аловуддин Муҳаммад

Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори,  моҳир саркарда.  Ануштегиний Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли.  Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган.  Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган.  Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган.  Жалолиддин вояга йетгач,  отаси уни Ғазна,  Бомиён,  Ғур,  Буст,  Такинобод,  Заминдовар ва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган йерларда ҳоким ва тахт вориси етиб тайинланган (1215).  Бироқ Туркон хотун ва қипчоқ амирларининг қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан маҳрум этилган.  Жалолиддин отасининг ҳарбий юришларида иштирок этиб,  ўзининг жасур жангчи,  иқтидорли саркардалик қобилиятларини намойиш этган (қадимги Ирғис дарёси бўйидаги жанг).  
Чингизхон бошчилигидаги мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрга бостириб кириб бирин-кетин шаҳарларни эгаллаб,  Самарқандга яқинлашганларида хоразмшоҳ Муҳаммад Каспий денгизи бўйида жойлашган Обескун шаҳри яқинидаги Ашурада оролидан паноҳ топган.  Оғир бемор бўлган Муҳаммад ўғилларини ёнига чорлаб,  сўнгги дамда Жалолиддинни ўз ўрнига хоразмшоҳ этиб тайинлаган.  Жалолиддин Мангуберди укалари Оқшоҳ ва Қутбиддин Ўзлоқшоҳлар билан бирга Урганч мудофаасига ошиқади.  Лекин Урганчдаги қипчоқ амирлари Туркон хотуннинг акаси Хумор тегинни султон деб эълон қилиб,  Жалолиддин Мангубердига қарши суиқасд уюштирмоқчи бўлдилар.  Бундан хабар топган Жалолиддин Мангуберди Темур Малик бошчилигидаги 300 кишилик суворийлар билан ўз ватани – Хоразмни ташлаб Хуросонга кетишга мажбур бўлади.  Нисо шаҳри яқинида уни 700 нафар мўғул суворийси кутарди.  Жалолиддин Мангуберди шиддатли жангдан сўнг уларни тор-мор келтириб,  Нишопурга келди.  Бу йердан у барча вилоят ҳокимларига қарши бирлашишга да`ватетди,  бир ойдан сўнг Ғазни томон юрди.  Йўлда унга Ҳирот волийси,  қайнотаси Аминал мулк 10 минг кишилик қўшин билан келиб қўшилди.  Қандаҳорни қамал қилиб турган мўғул қўшинлари билан 3 кунлик жангда Жалолиддин Мангуберди уларни тор-мор келтирган.  У Ғазнага 1221-йил келди.  Буйерда унга халаж қабиласи бошлиғи Сайфуддин Иғроқ,  Балх волийси Аъзаммалик,  афғонлар сардори Музаффармалик,  қарлуқлар бошлиғи Ҳасан Қарлуқ келиб қўшилдилар.  Уларнинг ҳар бири ихтиёрида 30 минглик қўшин бор эди.  Жалолиддин Мангубердининг ўзидаги кучлар эса 60 минг суворий эди.  Жалолиддин Мангуберди Валиён қал`асини қамал қилаётган Такажук ва Малғур бошчилигидаги мўғул қўшинига ҳужум қилиб,  3 кунлик жангдан сўнг улар тор-мор келтирган,  1000 дан ортиқ мўғул аскари ўлдирилган,  омон қолган қисми Панжшир дарёсидан ўтиб,  кўприки бузиб ташлашган.  Бу Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар устидан қозонган дастлабки йирик ғалабасиеди. 
1230-йил 10-августда Арзинжон яқинидаги жангда Жалолиддин Мангуберди кучлари мағлубиятга учради.  Жалолиддин Мангубердининг кучсизланганидан фойдаланган мўғуллар катта қўшин билан Озарбайжонга бостириб кириб Мароға,  Табризни эгаллаб (1231) Жалолиддин Мангуберди та`қиб этишган.  Маёфариқин вилоятидаги қишлоқлардан бирида мўғуллар тунги ҳужум натижасида Жалолиддин Мангубердининг оз сонли қўшинини тор-мор келтирдилар,  Жалолиддин Мангубердини ўзи эса тақибдан қутулиб Қурдистон тоғларига чиқиб кетган.  Бу йерда қароқчи курдлар қўлига асир тушиб,  фожиали равишда ҳалок бўлган.  
Ўзбекистон ҳукумати Жалолиддин Мангубердининг мўғу босқинчиларига қарши курашда кўрсатган мислсиз жасорати,  ватанга ва ўзхалқига садоқат ва чексиз муҳаббатини қадрлаш ва унинг порлоқ руҳини абадийлаштириш мақсадида “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш ҳақида” қарор қабул қилди (1998).  Қарорга кўра,  унинг юрти Хоразмда Жалолиддин Мангубердига ҳайкал ўрнатилди,  йирик кўча,  майдон,  жамоа корхоналари ва бошқаларга унинг номи қўйилди.  Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий юришларида ҳамроҳ бўлган тарихчи Насавий Жалолиддин Мангубердига бағишлаб “Сийрат ас-султон Жалолиддин Мангуберди” (“Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳолати”) номли асар,  Мақсуд Чайҳзодаеса “Жалолиддин” (1943-йил) драмасини ёзган.  Жалолиддин Мангуберди ҳақида видео филм,  достон,  пъеса ва бошқалар яратилган.  2000-йилнинг 30-августида “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган. 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив