|
||||||||||||||
|
|
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
06.02.2012 САЙЁҲЛИК РИВОЖИГА БАҒИШЛАНДИ Хоразм Маъмун академиясида сайёҳлик истиқболлари ва маданий -тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, таъмирлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Хива шаҳрида яқин келажакда сайёҳлик хизматини янада яхшилаш, табиат бағрида экотуризмни замон талаблари даражасида йўлга қўйиш борасида кенг доирада баҳс-мунозара, фикр алишув бўлди. Хива тумани ҳокими Д.Оллақулиев, Республика маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш бош бошқармаси мутахассиси А.Раҳмонов, шу бошқарманинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Р.Бобожонов, “Ичонқалъа” музей-қўриқхонаси директори Б.Давлатов, Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари Ш.Қодировлар қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова иштирок этди ва сўзга чиқди. “Хоразм ҳақиқати” газетаси |
Сайт бўйича қидириш
|
||
| При использовании материалов ссылка на Xorazm.uz обязательна. Copyright © Хокимият Хорезмской области 2008-2012 г. All Rights Reserved |
|