Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
0(362) 223-00-18
Ish tartibi 900 - 1800
  • xorazm.uz

    Yurtboshimizning tabiri bilan aytganda, Xorazm «O‘zbek davlatchiligining ilk tamal toshi qo‘yilgan muqaddas zamin!». Insoniyat tamadduni o‘choqlaridan hisoblanmish bu ko‘hna yurtdan ne-ne buyuk allomalar, qomuschi olimlar, ahli donishlar, avliyo-anbiyolar yetishib chiqgan.

  • xorazm.uz

    Istiqlol tufayli yurtimizdagi qadim shaharlar va qal’alar, madaniyat o‘choqlarini ko‘rish, ziyorat qilish uchun yetti iqlimdan kelayotgan sayyohlarning soni yildan-yilga oshmoqda. Jahon bizning mo‘tabar yurtimizni ko‘rishga orzumand!

  • xorazm.uz

    2017-2018 yillarda Xorazm viloyati sanoati salohiyatini rivojlantirish dasturi amaliyotga allaqachon tatbiq qilinayotgan ulkan qurilishu ta‘mirlash, eng zamonaviy asbob-uskunalar keltirish, kerakli mutaxassislarni o‘qitish, o‘rgatish jarayoni jadal yo‘lga qo‘yildi.

  • xorazm.uz

    Xalqimiz dasturxonining fayziyobligi, bozorlarimizning to‘kinligiyu oziq-ovqat mahsulotlarining serobligi, arzonligi, bir so‘z bilan aytganda yurtimiz farovonligi bobodehqonlarimizning mehnati mahsulidir. Xorazm voxasi qishloq xo‘jaligi soxasida xam yetakchilardan hisoblanadi.

Fotoalbom

» Barcha fotoalbomlar

Videoteka

» Barcha video fayllar

Tarix

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Рақс сеҳри” халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
14.09.2018

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалнинг очилиш маросими Хива шаҳридаги “Ичанқалъа” давлат музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди. Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этади. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йилда ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. "Рақс сеҳри" халқаро фестивалида 10 дан зиёд мамлакатдан меҳмонлар ва бадиий жамоалар иштирок этаётир.
– Хивани эртакнамо шаҳар деб эшитган эдим, – дейди польшалик сайёҳ Каша Бейжик. – Қаранг, бугун ўзим бунга гувоҳ бўлиб турибман. Саёҳатимиз мана шундай рақс фестивали бўлиб ўтадиган кунларга тўғри келганидан ниҳоятда хурсандмиз. Ахир, бундай имконият яна бўладими-йўқми, номаълум. Рости, миллий рақсларингиз жозибасидан сеҳрланиб қолдик гўё. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамроҳларим билан бирга рақсларингизнинг айрим ҳаракатларини ўрганамиз. Бу ердан олган таассуротларимизни ўз юртимизда яқинларимизга албатта сўзлаб берамиз. Уч кун давом этадиган фестиваль доирасида рақс усталари томонидан маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар, ансамблларнинг чиқишлари, саҳналаштирилган томошалар, турли кўргазмалар ўтказилиши кўзда тутилган. Рақс инсонга самимият ва яхшилик каби туйғуларни бахш этадиган ниҳоятда нозик санъат тури. Аслида, энг дилбар туйғулар билан чамбарчас боғлиқ рақсларда миллатнинг қадим ўтмишидан то бугунги кунигача ўз аксини топади. Бинобарин, рақсларимизда кўҳна замин тарихи, халқимизнинг ўзига хос анъаналари акс этади. Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов сўзга чиқди.



Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат) ЎзА