Click to listen highlighted text!

Вилоятимизда “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” катта кўтаринкилик руҳида бўлиб ўтди.
Урганч темир йўл вокзали ва Урганч Халқаро аэропортида 2 ноябрда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари иштирокчилари карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди. Шу ернинг ўзида ўзбек ва озарбайжон халқларининг янгроқ куй-қўшиқлари янграб, рақслар ижро этилди.

Файлни юклаб олиш: 685k.pdf [695,71 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 684k.pdf [196,48 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 683k.pdf [1,94 Mb] (Юклаб олишлар сони: 13)


Спортчиларимиз энг кучлилар қаторида
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада 35 та давлатнинг 800 нафарга яқин спортчиси иштирок этмоқда. Жумладан, 24 нафар ўзбекистонлик спортчи чемпионлик йўлида жаҳоннинг энг кучли белбоғли курашчилари билан баҳс юритаётир. Улар сафида янгибозорлик Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоева ҳам бор.
Қувонарлиси, Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоевалар Қозондан медаллар билан қайтадиган бўлишди. Бегойим 76 килограмм вазн тоифасидаги иштирокчи қизларлар орасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Уллижон 58 килограммгача вазн тоифасидаги қатнашчилар биринчилигида бронза медали соҳибасига бўлди.
Қизларимизни муваффақияти билан чин дилдан муборакбод этамиз
______________________
Наши спортсмены в числе сильнейших
В российском городе Казань проходит чемпионат мира по борьбе на поясах. В этом престижном состязании принимают участие около 800 спортсменов из 35 стран. В составе сборной Узбекистана 24 наших борцов, которые соревнуются за звание чемпиона мира. Среди них Уллижон Давлетова, которая завоевала серебряную медаль в весовой категории 76 кг, а Бегойим Рахимбаева — бронзовую медаль в весовой категории до 58 кг.
Чемпионат продлится до 5 ноября.


Файлни юклаб олиш: 681k.pdf [858,68 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 680k.pdf [341,4 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 679k.pdf [99,96 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 682k.pdf [188,35 Kb] (Юклаб олишлар сони: 13)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хоразм вилоятида "Дамас" ва "Лабо" автомобилларини ишлаб чиқариш қувватини йилига 40 мингдан 60 минг дона автомобилга кўпайтириш топширилган эди. 
Топшириқлар ижроси юзасидан "UzAuto Motors" АЖ Хоразм вилояти филиалида режа асосида кенг кўламли модернизация ва модификация ишлари амалга оширилиб, ҳозирги кунгача, яъни 2019 йилнинг 10 ойи якуни бўйича жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилди. 
Октябрь ойида хоразмлик автомобилсозлар томонидан завод тарихида биринчи маротаба бир ойда 6000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.