Click to listen highlighted text!
Файлни юклаб олиш: 578k.pdf [240,62 Kb] (Юклаб олишлар сони: 5)

        Вилоятимиздаги таълим муассасаларида янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

      2018-2019 ўқув йили Хоразм вилояти халқ таълими тизими учун муваффақиятли йил сифатида якунланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг якуний хулосасига кўра Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш бўйича юқори натижа кўрсатди.
Шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасаларининг миллий рейтинги натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ТОП 20 таликка кирган мактабларнинг 7 таси, 35 фоизи Хоразм вилояти мактабларидир. Республикадаги кучли 100 та мактаб орасидан вилоятдан 17 та мактаб жой олди. Бу кўрсаткич вилоят халқ таълими тизимидаги илк маротаба эришилган юқори натижадир. 

       Хоразм вилояти Урганч туманида 193 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари марказининг янги биноси Урганч тумани аҳолиси учун мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносиб совғалардан бири бўлди. Туман марказида қад кўтарган муҳташам бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!”, деган эзгу ғоя одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. – Олдин арзимас юмушларни бажариш учун ҳам айрим давлат идоралари эшиги олдида кунлаб сарғайиб ўтирилар эди, – дейди К.Рўзметов. Эндиликда, бундай сарсонгарчиликлар йўқ.  

      Урганч шаҳридаги «Авесто» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантаналари кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий – иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзгаришлар, яратувчанликлар давом этиб, улуғвор ишлар амалга оширилди. Бугун Давлат дастурларини бажарилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз кун сайин чирой очмоқда.

Файлни юклаб олиш: 577k.pdf [143,4 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

        Имконияти чекланганларга, муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, уларга кўмаклашиш халқимизга хос қадрятлардан. Шу боис ҳам кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Файлни юклаб олиш: 576k.pdf [153,19 Kb] (Юклаб олишлар сони: 8)

Файлни юклаб олиш: 575k.pdf [87,75 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 574.pdf [117,26 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)