Click to listen highlighted text!
Файлни юклаб олиш: 633k.pdf [580,58 Kb] (Юклаб олишлар сони: 6)

Файлни юклаб олиш: 632k.pdf [654,18 Kb] (Юклаб олишлар сони: 6)

2019 йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртаси бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметовга Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов СПАРК автомобили совға қилди.


         Жорий йил баҳорида Хива “Ичан Қалъа” музей қўриқхонасида XIX аср охири ХХ бошларида тақдир тақозоси туфайли Хоразмга келиб қолган ва деярли эллик йилга яқин яшаган меннонит немислари хаётига бағишлаб янги экспозиция ташкил этилган эди. Бу янгилик хорижий сайёҳларни, айниқса, меннонит немислари авлодлари вакиллари ва тарихчи олимларни ҳам қизиқтирмоқда. Шу йил 30 сентябрь куни АҚШ ва Канадалик бир гуруҳ олимлар, сайёҳлар ва Хивада яшаган меннонит немислари авлодлари вакилларининг ташрифига асосан экспозиция ташкил этилди. Улар Оқ-мачитлик немислар экспозициясини томоша қилар эканлар, у ердаги нодир фотосуратлар, осори-атиқалар билан яқиндан танишар эканлар ҳаяжони ва қувончини яширишмади. "Аждодларимиз хотирасига хурмат кўрсатиб, уларнинг турмуш тарзини, қилган хизматларини эъзозлаб келаётган ўзбек халқига минг раҳмат" - дейди канадалик олим Жемс Жунке. Гуруҳ ташкилотчиси Жон Шарп эса келгусида музейни янги, нодир экспонатлар билан бойитиш борасида ҳамкорлик қилишини, кўргазмалар яратишда кўмаклашишини режалаштирди. Тез кунларда Канзасдаги музей билан хамкорлик меморандуми имзолашга келишилди. Мехмонлар хам унинг фикрини маъқуллаб ўзбек халқига, хукуматига бағрикенглиги ва мехмондўстлиги учун ўз ташаккурларини изҳор қилишди. Шунингдек, қадимий Хива обидалари ва кўргазмаларини кўриб таассуротлари чексиз эканлигини билдирдилар. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар немислар яшаган Оқ-мачит қишлоғида хам бўлишди. 


Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 12-26 октябрь кунлари қўшимча рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар Тошкентдан соат 14.30да Тошкент-Урганч йўналиши бўйича, Урганч халқаро аэропортидан соат 16.45да Урганч-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади


Файлни юклаб олиш: 631k.pdf [479,13 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 630k.pdf [61,77 Kb] (Юклаб олишлар сони: 6)

      Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театрида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ўқитувчи-мураббийлар, вилоят фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги тантанали маросимда Президентнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги вилоят ҳокими Ф.Эрманов томонидан ўқиб эшиттирилди. Тадбир қатнашчилари давлатимиз раҳбарининг “Мактабларда хорижий тилларни, ахборот-коммуникация технологияларини ўргатишни такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш, ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга оширишимиз лозим.” деган фикрларини катта хурсандчилик билан қабул қилдилар. Шундан сўнг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган ўқитувчи ва мураббийларга орден ва медаллар тантанали топширилди. Тадбирда шунингдек, алоҳида меҳнат ютуқлари, касбга фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тантанали маросимда таниқли санъаткорлар, бадиий жамоаларнинг концерт дастури намойиши тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

     Жамият ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган вилоятимизнинг 17 нафар маҳалла фидойилари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлди. Хоразм вилояти ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси Ф.Эрмонов ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан, Республикамизнинг қатор вилоятларидан, қўшни Қорақалпоғистон Республикасидан, Тошкент шаҳридан санъат ихлосмандлари, илм-фан намояндалари, маданият, адабиёт, ижод аҳли, турли касб эгалари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллудининг 60 йиллигига бағишланган тантанали кечага катта ҳурсандчилик билан ташриф буюрдилар.
Тантанали кечада вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, халқимизнинг севимли санъаткори, жўшқин овоз соҳиби, таъниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбоновни таваллудининг 60 йиллиги билан самимий қутлади.
Раҳматжон Қурбоновга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва совғаларини топширди.
Раҳматжон Қурбонов ўтган йиллар давомида ўзининг салоҳиятли ижодий фаолияти билан ўзбек мумтоз санъати, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшиб, ёш авлодга касб сирларини ўргатишда сермаҳсул фидойилик кўрсатиб келмоқда.
Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида таваллуд топган. У туғилиб вояга етган хонадонда оиланинг барча аъзолари санъатга меҳр қўйган, ўзлари ҳам куй-қўшиқларни маромига етказиб ижро қилар эдилар.
Раҳматжон отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ёшлигидан ўргана борди. Шунингдек, бу оилада мамлакатимизнинг энг таниқли санъаткорлари, адиблари, шоирлари доимо меҳмон бўлишарди. Ана шундай давраларда, албатта, қўшиқлар янграб, куйлар чалинар эди. Раҳматжон ҳам бундай пайтларда ўз истеъдодини намоён этиб, рубоб чалиб, қўшиқ куйлаганда ҳамманинг қалби яйраб кетар эди. Йиллар ўтди. Рахматжон Қурбонов санъат йўналиши бўйича ўзининг муносиб ўрнини топиб олди...
Заҳматли, фидойи меҳнатлари Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари хамда “Меҳнат шухрати” орденига сазовор бўлгани доимо ҳар биримизга фахр ва қувонч бағишлайди.