|
||||||||||||||
|
|
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
08.02.2012 ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорликлар, яратувчиликлар қалбларга қувонч бағишлайди. Элдошларимизнинг фидойи меҳнатлари билан воҳамиз кун сайин чирой очмоқда. “Мустаҳкам оила йили”нинг дастлабки кунлариданоқ ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида ғайрат-шижоат авж олган. Айниқса, шу кунларда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари вилоят бўлимлари, “Маҳалла” жамғармаси Боғот, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Янгибозор туман бўлинмалари томонидан 2012 йилнинг февраль, март, апрель ойларини вилоятда “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари” деб эълон қилиш бўйича билдирилган таклифлари қўллаб-қувватланди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи П.Бобожонов қабул қилган фармойишда ана шу таклифлар қўллаб-қувватланганлиги ва шу йилнинг февраль, март, апрель ойларини вилоятда “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари” деб эълон қилинганлиги қайд этилади. Ободонлаштириш, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу хайрли ишда корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари, ўқув муассасалари ёшлари ва маҳаллаларда барча фаол қатнашиши юзасидан тавсиялар берилди. Айниқса, кўп қаватли уйларнинг атрофлари, гузарлар, хиёбонлар, ҳар бир кўчадаги болалар майдончалари тартибга келтирилади. Кўкаламзорлаштириш ойлигида қишлоқлар, маҳаллалар ҳудудларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилади, янги боғлар барпо қилинади. Ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлар, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади. Ойлик давомида “Энг обод уй”, “Энг обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилади. Вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларида ойликда амалга оширилаётган ибратли ишлар кенг ёритиб борилади. “Хоразм ҳақиқати” газетаси |
Сайт бўйича қидириш
|
||
| При использовании материалов ссылка на Xorazm.uz обязательна. Copyright © Хокимият Хорезмской области 2008-2012 г. All Rights Reserved |
|