Бош саҳифа Янгиликлар Вилоят ҳақида Тадбирлар Манзил Шаҳар ва туманлар


UZINFOCOM

UForum

Cert


ЯНГИЛИКЛАР


06.02.2012

САЙЁҲЛИК РИВОЖИГА БАҒИШЛАНДИ
Хоразм Маъмун академиясида сайёҳлик истиқболлари ва маданий -тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, таъмирлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хива шаҳрида яқин келажакда сайёҳлик хизматини янада яхшилаш, табиат бағрида экотуризмни замон талаблари даражасида йўлга қўйиш борасида кенг доирада баҳс-мунозара, фикр алишув бўлди. Хива тумани ҳокими Д.Оллақулиев, Республика маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш бош бошқармаси мутахассиси А.Раҳмонов, шу бошқарманинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Р.Бобожонов, “Ичонқалъа” музей-қўриқхонаси директори Б.Давлатов, Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари Ш.Қодировлар қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова иштирок этди ва сўзга чиқди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси


Сайт бўйича қидириш

«    Май 2012    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31