Бош саҳифа Янгиликлар Вилоят ҳақида Тадбирлар Манзил Шаҳар ва туманлар


UZINFOCOM

UForum

Cert


ЯНГИЛИКЛАР


06.02.2012

“АЛЬФА МОБИЛ”НИНГ ЯНГИ ШОХОБЧАСИ
Урганч шаҳрида “Альфа Мобил газ” масъулияти чекланган жамиятининг транспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш хизматини кўрсатувчи шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган “Саноатчилар” кўчасида барпо этилган шохобча автомобиллар учун соатига 2000 куб метр газни етказиб бериш қувватига эга. Бу ерда мижозлар учун туну кун хизмат кўрсатилади.

Маълумки, сиқилган газ ёрдамида ҳаракатланувчи автомобилларнинг атрофга ва табиатга нисбатан зарари анча камроқ бўлиб, айрим ёқилғи маҳсулотларига қараганда тежамкор ҳисобланади. Шу сабабли ёқилғининг ушбу турига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Мазкур мажмуани қуриш ва янги технологик ускуналарни ўрнатиш мақсадида “Ҳамкор банк” томонидан 400.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шу асосда Жанубий Кореядан замонавий ускуналар олиб келинди. Мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш учун 6 та газ қуювчи жиҳоз ўрнатилди.

Иш бошлаётган шохобчамизда мижозларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш борасида изланмоқдамиз, -дейди корхона раҳбари Одилбек Хурсандов.

Эндиликда транспорт эгалари ёқилғи учун бир неча чақирим узоқдаги шохобчаларга бориб юрмасдан, шу ернинг ўзида ишини битказишлари мумкин. Бундан ҳайдовчилар ҳам мамнун. Ҳозирда бу ерда 20 дан ортиқ ишчи, мутахассис меҳнат қилмоқда. Улар учун барча шароитлар яратилган. Дам олиш хонаси, ошхона доимо ишчилар хизматида.

Келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида шу ерда маиший ва транспортларга хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш режалаштирилмоқда.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси


Сайт бўйича қидириш

«    Май 2012    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31