Бош саҳифа Янгиликлар Вилоят ҳақида Тадбирлар Манзил Шаҳар ва туманлар


UZINFOCOM

UForum

Cert


Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий ғарбида жойлашган. Ер майдони 6,1 минг кв км ни ташкил этади ва Ўзбекистон ҳудудининг 1,4 фоизини эгаллайди. Мавжуд аҳоли сони 2008 йил 1 июл ҳолатига 1518 минг кишига тенг бўлиб, зичлиги 1 кв км га 249 кишидан тўғри келади. Аҳолининг 21,9 фоизи шаҳарда, 78,1 фоизи қишлоқда яшайди.

Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.



ЯНГИЛИКЛАР

RSS


01.02.2012

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ - АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ КАФОЛАТИ
Барча инсонлар манфаатига мос келадиган, XX асрнинг буюк кашфиёти, кишилик жамияти ривожланишининг буюк ҳосиласи - бу фуқаролик жамияти ва унинг шаклланишидир. Бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар амалга оширилиб мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг асослари тобора мустаҳкамланмоқда. Инсоният орзу қилган адолатли, эркин, фаровон фуқаролик жамиятига эришишнинг энг тўғри йўли - бу ҳокимият ва давлат бошқарув идоралари устидан фуқароларнинг кенг қамровли жамоатчилик назорати ўрнатилишидир. Жамоатчилик назорати қай даражада кучли бўлса, давлат ҳам шунчалик халқчил, эркин ва адолатли бўлади.

Эндиликда мамлакатимизда чинакам кучли жамоатчилик назорати ўрнатиш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Бу борада “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикрлар асосида жорий йилнинг март ойида Конституциямизнинг 5 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамият, фуқаролик институтлари назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини яратишга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Қонунда жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектларини, назорат предметини, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини ва мазкур соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги шартларини белгилаб қўйиш зарурлиги ҳам белгилаб берилмоқда.

Жамоатчилик назорати оркали аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини халкдан яшириб бўлмайди. Фуқароларнинг ижтимоий онгини ўстириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ОАВнинг жамиятдаги нуфузини, тўғри ижтимоий фикрни шакллантиришдаги таъсирчанлигини ошириш ҳам жамоатчилик назоратини олиб боришда муҳим рол ўйнайди. Жамоатчилик фикридан мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Турмушда ҳар бир ҳудудда муайян масалалар бўйича фикрлар шаклланган. Бу фикрлар кўп ҳолларда объектив ҳолис ва ҳақиқий ҳисобланади. Бироқ ушбу фикрлар фикрлигича, гап сўзлигича қолиб кетмаслигига эришилса, жамоатчилик назорати учун асос қилиб олинса, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлиги, самарадорлиги янада ошади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ваколатидаги назорат, шунингдек фуқароларнинг таклифлари, шикоятлари ва аризаларидан иборат мурожаатларини ҳам маълум бир маънода жамоатчилик назорати деб таърифласа бўлади. Жамоатчилик назорати-кучли фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиларидан бўлиб, фуқаролик жамияти институтлари, кенг жамоатчилик томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг мансабдор шахслар фаолияти қонунга мувофиқлик нуқтаи назаридан мунтазам назоратни англатади. Ҳудудлардаги муаммолар, камчиликлар, уларнинг ўз вақтида олдини олиш учун самарали ишлайдиган тизимни шакллантириш керак. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “Бу тизим шундай ишлаши керакки, бордию бирор бир мансабдор шахс давлат сиёсатидан чекиниб, қонунга хилоф ишлар билан шуғулланадиган, ўз манфаатини давлат, халқ манфаатидан устун қўядиган бўлса, у кимлиги, кимнинг қариндоши, қайси раҳбарнинг оғайниси эканидан қатъий назар муқаррар равишда жазосини олиши шарт. Яъни бундай жазонинг муқаррарлигини шу одамдан юқори лавозимда ўтирганлар эмас, балки тизимнинг ўзи талаб этиши зарур “Жамоатчилик назорати - адолат қонун устуворлигида деган ҳаётий тамойилнинг қатъий талаби асосида фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, бурчларини бошқалар билан адо этадиган инсон-давлат-жамият ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга хизмат қиладиган ижтимоий институт шаклида бурч ҳамда виждон амри билан юзага келадиган ижтимоий ҳодисадир.

Фуқаролик жамиятини шакллантириш-албатта узоқ давом этадиган, узликсиз ва мураккаб жараён бўлиб, бу мақсадга эришиш мамлакат ва жамиятни ислоҳ қилиш мақсадлари ва йўлининг тўғри танланганига, биринчи навбатда одамларнинг онгу тафаккурида демократик ва либерал қадриятларнинг нақадар мустаҳкам ўрин олаётганига боғлиқ эканини барчамиз яхши англаймиз. Мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилингани ҳам соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади. Концепцияда республикамизда фуқаролик жамияти институтлари-янада кенг ривожлантириш мақсадида қатор янги қонунларни қабул қилиш зарурати асослаб берилган. Уларнинг рўёбга чиқарилиши фуқаролик жамияти институтлари ва давлат тузилмалари ўртасида муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда шерикликни мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича самарали механизмларни яратиш, фуқаролик жамияти институтларининг мустақиллигини оширишга хизмат қилади.

Иккинчидан республикамизда икки палатали парламентнинг шаклланиши демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга фуқаролик жамияти қуришни тезлатишга, ҳаётимиз учун мукаммал ва халқчил қонунлар яратишга зарур шарт-шароитлар яратади. Парламент назорати парламент сўрови, парламент тинглови, ҳисобот ва ахборотларни эшитиш, давлат бюджети ижроси устидан назорат, инсон ҳуқуқлари бўйича парламент вакилининг фаолияти ва бошқа қонунда белгиланган шаклларда амалга оширилади.

Ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати алоҳида аҳамият касб этади. Бундай назоратнинг асосий мақсади давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида “тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш”, ижро этувчи давлат ҳокимияти идоралари фаолияти қонунийлигини таъминлаш, қабул қилинган қонунларнинг сўзсиз ижро этилишига эришишдан иборатдир. Мамлакатимизда парламент назорати Республика Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонунлар ҳамда “Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги қонунлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг, Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасининг, Молия вазирининг, Республика Бош прокурорининг, Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси раисининг, Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитади.

Ўтган йилнинг 15 июлида Парламентда илк бора Республика Бош вазирининг “Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури”, шунингдек, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди. Бу ҳам ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратининг бир кўриниши ҳисобланади.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Ш.Хўжаниязова бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияга ёрдам берувчи ишчи гуруҳи аъзолари ҳам шаҳар, туманларга бириктирилдилар ва маҳаллий кенгашлардаги доимий комиссияларнинг ишини яхшилашга яқиндан ёрдам бермоқдалар ҳамда уларнинг йиғилишларини юқори савияда ўтказилишини қаттиқ назорат қилиб бормоқдалар.

Учинчидан сиёсйй партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларининг мавқеи фаоллиги ошаётганини барчамиз яхши биламиз. Айниқса, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз ижтимоий сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлди, у ҳаётимизда партияларнинг ваколатини кучайтиришга катта таъсир қилди. Шу қонуннинг 7-моддасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифалари ҳам белгилаб берилди. Бунда назорат қилиш вазифалари самарадорлигини ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Республика Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда сиёсий партиялардан ҳам давлат бошқаруви идоралари ва ижроия ҳокимияти идоралари қатори республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий сиёсий ислоҳотлар, барча соҳалардаги мақсадли вазифалар тақдири учун масъулиятни зиммаларига олишлари талаб қилинади. Шунинг учун уларнинг ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилишлари давлат ва жамият манфаатларига мос тушади. Шу билан бир қаторда қайд қилинган Конституциявий Қонунда белгилаб қўйилганидек, давлат бошқарув органлари ва ижроия ҳокимияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш сиёсий партияларнинг энг долзарб вазифасига айланди. Албатта бундай катта ҳуқуқлар, шу билан бирга юксак масъулият сиёсий партиялардан етукликни, жамиятда ўз ўрнини топишни ва мавқеи мустаҳкамланишини, яъни чинакамига ташаббускорлик ва фаолликни талаб этади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши том маънода адолатли жамият қуришнинг кафолати ҳисобланади.

Машариф Бекчанов, фуқаролик жамияти
 шаклланишини мониторинг қилиш мустақил
институтининг Хоразм ҳудудий бўлинмаси
бош мутахассиси.



“Осойишталик учун” газетаси
Сайт бўйича қидириш

«    Май 2012    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31