Click to listen highlighted text!
   Боғот туманида Ўзбекистон Республикасида Халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентимизнинг қарори ижроси амалда бажарилмоқда.
   Боғот тумани «Нурафшон» шаҳарчасида яшовчи Х.Арслонова ҳоким қабулига келиб, Халқ табобати бўйича марказ очишида амалий ёрдам сўради. Ўрта-махсус маълумотли фармацевтнинг мурожаати ўрганилиб, 30млн.сўм кредит Ёшлар Иттифоқи томонидан ажратилди.1-июнь куни «БОҒОТ ХИЖАМА ВА ЗУЛУК»клиникаси иш бошлади. Иш излаётган 5нафар тиббий мутахасисларнинг бандлиги ҳам таъминланди.«Соғлик-бахт. Бахт деган бойлик эса фақат соғлик туфайли топилади.Соғлигингиз илоҳий руҳ ихтиёрида, аввал уни авайлаб асранг, руҳ-қон демакдир, қон эса жондир.Соғлиқдан ташқари ҳамма нарсани қарз олиш мумкин, соғлик бебаҳо!» дейди ёш табиб Хонзодахон Арслонова.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоятида 2020 йил давомида 4275 қувватга эга 39 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниши белгиланган.
Ҳозирги кунда Хоразм вилоятида жами 811 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 330 давлат, 15 та нодавлат,
434 оилавий ва 32 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотларидир.
Бугун вилоятда 3-7 ёшдаги 149 761 нафар болалар истиқомат қилаётган бўлса уларнинг 78 596 нафарини, яъни 52.5 % юқоридаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
2020 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 39 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун жами 84.7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Ташкил этилиши режалаштирилган 39 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бугун 1-июнь “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида 2070 нафар болаларни ўз бағрига сиғдириш қувватига эга бўлган 19 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва пардозлаш ишлари якунланиб ўз тарбияланувчиларини қабул қилишга тайёр бўлди.
Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги қуриб битказилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва яратилган шарт-шароитлар билан вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари танишиб чиқишди.
Бугунги кунда қуриб битказилган 19 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, муҳташам бинолар, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, аттракционлар, сузиш ҳавзаси, жонли бурчаклар болажонлар учун тайёр.
Шуни айтиб ўтиш жойизки 2020 йил якунига қадар вилоятда яна 2205 қувватга эга 20 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилиши режалаштирилган.
Бир сўз билан айтганда 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоятда 19 та Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритишга тайёр ҳолга келтирилиб, келажакда болажонларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун барча имкониятлар яратилган.

   Урганч туманида жойлашган "Оби ҳаёт" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи 1974 йилда ташкил топган бўлиб, 2009 йилдан кейин фаолияти тўхтатилган эди. Мазкур соғломлаштириш оромгоҳи Ф.Эрманов ташаббуси билан қайта таъмирланиб, фаолият юритиши учун тайёр ҳолатга келтирилди. Оромгоҳнинг бугунги кундаги умумий қуввати 320 нафар ўқувчи бўлиб, 4 сменада ташкил қилиниши режалаштирилган. Оромгоҳда 5 та - Аҳил-иноқ, Парвоз, Қувноқлар, Билағон, Камалак гуруҳлари ташкил қилинган.

  Бугун мазкур оромгоҳда вилоят ҳокими раҳбарлигида 2020 йил вилоятдаги оромгоҳларни ёз мавсумига тайёрлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

  Жорий ёзги соғломлаштириш мавсумида  Хоразм вилоятида 18 стационар оромгоҳ мавсумга шай қилиб қўйилди. Уларда 4 мингдан ортиқ бола ҳордиқ чиқариши режалаштирилган Мазкур оромгоҳларнинг 7 таси халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари, 3 таси вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муасссалари, 3 таси касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасалари, 2 таси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги соғломлаштириш оромгоҳлари, 1 таси “Урганч трансгаз” унитар корхонаси, 1 таси “Хоразм электр тармоқлари” АЖ тасарруфида ва 1 таси Урганч тумани ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги оромгоҳлар саналади.

   Вилоятдаги бошқармалар, идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур масканларни мавсумга тайёрлаш, юқори малакали педагог-кадрлар, тажрибали мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан таъминлаш, болалар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Оромгоҳларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши кураш қоидаларига қатъий риоя қилиш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
 
   Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида ҳар бир оромгоҳда кутубхона ташкил этилиб, бадиий адабиётлар, эртак китоблар билан таъминланди. Бу ерда болалар  газеталари ва журналларининг янги сонлари билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади.


  Семинарда вилоят ҳокими болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, оромгоҳларда ўтказиладиган ҳар бир кун таассуротларга бой бўлишини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар, китоблар кўргазмаси, спорт ва бадиий танловлар уюштириш, тўгараклар фаолиятини карантин қоидаларига қатъий риоят қилган ҳолда йўлга қўйиш юзасидан зарур топшириқлар берди. 

 Оромгоҳларнинг фаолияти Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни aмалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг 2020 йил 26 майдаги 1-сон мажлис баёни асосида (Болалар ёзги оромгоҳларининг карантин даврида фаолиятини ташкил этиш борасидаги талаблар доирасида) йўлга қўйилади.

   Ижтимоий тармоқларда  “Сувсизликдан экинларимиз қуриши мумкин, деҳқончилик учун сув йўқ. Сувни вилоят ҳокими ёптирди деган гаплар юрибди. Экинларимиз қуримаслиги учун зудлик билан сувни очишларини сўраймиз”,  деган хабар тарқалди. 
 Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.       
Гурлан туманида жами 30242 гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб, 2020 йил вегетация даврида 29954 гектар ер майдонларини суғориш режалаштирилган. Асосан пахта, буғдой, шоли ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда 3823 гектар уй ва дала томорқа ер майдонлари суғорилади.
Тумандаги суғориладиган ер майдонларини суғориш учун вегетация мавсумига 300.756 млн.м3 сув лимити режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 30 май кунигача мавсум бошидан 63,804 млн.м3 сув миқдорлари белгиланган ва ҳақиқатда 64.004 млн.м3 сув  билан таъминланган.
 Май ойининг учинчи ўн кунлигига туман чегарасида 16.14 м3/сек сув лимити белгиланган. Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган  талаби ошиши эътиборга олинган ҳолда  28.6 м3/сек сув ажратилган бўлиб, тумандаги барча каналларга мунтазам равишда белгиланган лимит ва график асосида сув етказилиб берилмоқда.
Юқоридагиларга асосан ушбу хабар асоссиз экани ва ҳар бир тарқатилган ёлғон хабар учун қонунчилигимизда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлигини маълум қиламиз.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида туман, шаҳар ҳокимлари ва вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари Урганч туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари фаолияти билан яқиндан танишишди. Дастлаб мактабнинг иссиқхонасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.
Вилоят ҳокими Муҳтарам Президентимизнинг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг фойдаланилмасдан бўш турган ерларида замон талабларига жавоб бера оладиган сунъий қопламали спорт майдончаларининг барпо этилиши  ўқувчи ёшларни спорт билан шуғулланишлари, жисмоний тарбия дарсларини самарали ўтказишга имкон бериши ҳамда ўқувчилар замон талабларига жавоб бера оладиган муассасаларда таълим олишлари лозим эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Янгидан барпо қилинган сунъий қопламали спорт майдончаси ва стол тенниси ҳамда фитнес машғулотлари хонасида барча шароитлар яратилган бўлиб, замон талабига мос  кийиниш ва ювиниш хоналари ҳамда алоҳида хожатхона мавжуд. 

Вилоятимизда аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш борасидага кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом этади. 

Муҳаммад Али олган суратлар


“Ходимни деб жабр чеккан ҳайдовчи. Машина штрафнойга кетди” номли видеолавҳа юзасидан.
2020 йилнинг 26 май куни YouTube видеохостингида “Ходимни деб жабр чеккан ҳайдовчи. Машина штрафнойга кетди” номли видеолавҳа эълон қилинган. Мазкур видеолавҳада 2020 йил 11 апрель куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг “Саноатчилар” кўчасида “Спарк” русумли такси ҳайдовчиси карантин қоидаларига зид равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётганлиги учун Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва вилоят транспорт бошқармаси автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш сектори инспекторлари томонидан тўхтатилгани, ҳайдовчи эса бу ҳолатда ички ишлар ходимини йўловчи сифатида миндирганлигини билдириб, маъмурий баённома расмийлаштирмасликни сўраганлик ҳолатлари акс этган. 


Айни соатларда жами 12 нафар — Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар (энг каттаси 75 ёшли онахон, энг кичига 17 ёшда) ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар (30 ёшли ва 24 ёшли эркак) коронавирус беморлари соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Хоразмда бугун тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

   Туманимиз ҳокими О. Матякубовнинг бу галги ташрифи Дашёқ маҳалласи бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида пиллакорларимиз бор куч-ғайратларини аямасдан, эртанги кун ҳосили учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар.  Уйма-уй юриб айланган  туманимиз ҳокими пиллакорлар билан кўришди ва, уларга ўз тажрибаларини ўртоқлашди. 

Қолаверса шу жойдаги аҳолини турмуш тарзи билан танишаркан, уларнинг яшаш шароитлари, томорқалари ва ташкил қилинган иссиқхоналарини кўздан кечирди. Келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар, шу жойнинг ўзида белгиланиб, ҳудуд раҳбарларига тавсиялар берилди.  

     
  Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Хоразм вилоятига, қурилиш сохасида берилган кўрсатмалар нимага бажарилмаяпти? Сарлавҳали мақола юзасидан вилоят ҳокимлигида Буюртмачи ташкилотлар ва қурувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб қурилиш соҳасида камчиликларга йўл қўйилмаслиги борасида аниқ режалалар белгиланганлигини маълум қиламиз.


     Боғот туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда тумандаги оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганиб чиқилди.
     Ўрганишлар асосида Боғот туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
     Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф-сон Фармойиши ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги 110-ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш бўйича, Боғот туманига ажратилаётган маблағлар мақсадли йўналтирилиб, ўз эгаларига топширилмоқда.
     Бундан ташқари туманда хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, доимий иш ўрни яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган барча имкониятлар ишга солиниб, чора-тадбирлар кўрилмоқда.
     Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, 
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Бекчанов, Боғот туман ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Матмуродова, Боғот тумани касаба уюшмалари бошлиғи М.Қурёзовлар эҳтиёжманд оилалардан Абдуллаева Моҳира, Юсупова Роза,Тўхтабоева Зебо, Казакова Мақсуда, Мавлонова Насиба, Жумабоева Хосият, Абдуллаева Фазилат, Аллаберганова Ойшаларнинг уйларига бориб, 1 000 000 сўмдан пул маблағини етказдилар. Савобли ишни амалга ошириш учун хонадонларга бориб, ҳар бир хонадон аҳлига Муборак Рамазон ҳайити кунида қалблар қувончини ҳадя қилдилар. 1 000 000 сўм пулни олган муштипар аёллар хурсанд бўлиб, давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликлардан тўлқинланиб, юртимизга тинчлик тилаб дуога қўл очдилар.
     Бутун мусурмон аҳлининг энг Муборак Рамазон ҳайити байрами кунида касаллар, боқувчисини йўқотганлар,  қийналиб қолганлар ҳолидан хабар олиш, ўзбекона менталитетимизга хос ва мос фазилатларимиздан ҳисобланади.
     Дарҳақиқат, «Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилиши керак» эканлиги туркий халқларга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган буюк қадриятдир.


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати