Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
     Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, дастлабки кунда (5 август) автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун бир кунда 133 миллион сўм пул тўланди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йил 2 августда қабул қилинган “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди, бунинг учун амалга ошириладиган тўловлар сезиларли даражада камайди.

1 - 6 август кунлари Жанубий Африка давлатининг Дурбань шаҳрида математика фанидан Халқаро олимпиада ўтказилди. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 32 та давлатидан 500 нафар иқтидорли, саралаш босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар қатнашдилар. Унда Ўзбекистон умумтаълим мактабларидан 8 нафар ўқувчи иштирок этди. Уларнинг орасида Хоразмлик Мақсудов Бекзод ўзининг ютуғи билан Ўзбекистон жамоаси эришган муваффақиятига салмоқли ҳисса қўшди. Бекзод Мақсудов Халқаро олимпиадада якка тартибда ва жамоа ҳисобида бронза медалларга сазовор бўлди. 
Бекзод Мақсудовни Халқаро олимпиадага тайёрлаш жараёнида УрДУ докторанти Нурбек Ҳўжатов ҳамда Бекзоднинг устози Фарҳод Мавлоновларнинг хизматлари катта бўлди ва ўз натижасини берди. 


       «Азиз элдошлар, ҳурматли Ашхобод маҳалласи аҳли, бутун Хоразм вилояти жамоаси.

Бугун жуда афсусда, изтироб билан сизларнинг олдингизда турибман. Сизлар билан бошлаган ишимизнинг якунида, биз ўйламай қилган ишимиз натижасида, Ашхобод маҳалласида яшаётган жуда кўп аҳоли хонадонларини кўчирамиз, деган мақсадда сизларнинг кўп азият чекишларингиз, қийналишингизга сабабчи бўлдик.


Ҳудудда аҳоли учун арзонлаштирилган сифатли шағал, пишган ва хом ғишт каби қурилиш моллари бозори ташкил этилиб фуқароларнинг транспорт харажатлари тежалмоқда. Ҳокимлик томонидан аҳоли бепул қум, қолаверса, қурилиш ишлари учун техника воситалари билан таъминланмоқда. Ушбу ҳудуд учун алоҳида сув, электр ва газ таъминоти тармоғи ўтказиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Яна бир жиҳат, аҳолига қулайлик яратиш учун Урганч шаҳри маркази билан боғловчи жамоат транспорт қатнови йўлга қўйилди. Ҳудуддаги арзонлаштирилган, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ҳар куни ҳаридорлар билан гавжум.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудуд 4 қисмга бўлиниб, уларнинг ҳар бирида штаблар ташкил этилган. Бугунга келиб, ҳокимлик вакиллари, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ўрганиб, қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, назоратга олиш ишлари билан шуғулланмоқда. 
Шунингдек, ҳудудда аҳоли тинчлигини сақлаш мақсадида жамоатчилик назорат маскани ташкил этилган. Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлса, ҳудудда тиббий хизмат пункти 24 соат давомида фуқароларга хизмат кўрсатмоқда. 
Давлат хусусий шерикчилиги асосида янги массивда маҳалла гузари, ҳаммом, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси савдо расталаридан иборат “Экобозор”, умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаси бинолари, сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиши режалаштирилган. 2 қаватли маҳалла гузари биносида кутубхона, bookcafeлар мавжуд бўлиши бугунги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси ва унинг ёшлар ҳаётига тадбиқ этиш имконини беради. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш юзасидан вилоят секторлари раҳбарлари - вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят прокурори Ж.Хатамов, вилоят ички ишлар бошлиғи Д.Назармухамедов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Абдукаримовларнинг вилоятни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлари эшитилди. 


Жорий йилнинг 31 июль куни соат 10:00 да Хонқа тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси «Давергеодезкадастр» қўмитаси раисининг ўринбосари Хабибуллаев Шерзодхўжа Хабибуллахўжаевичнинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтади.

 Бош вазир Абдулла Арипов «Ашхобод» маҳалласидаги уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Урганчга келди.


Урганч шаҳридаги “Ашхобод” маҳалласида яшовчи аҳолига Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғидан ер ўрни ажратиб берилган эди аммо хонадон эгаларининг баъзиларига компенсация пули тўланмаган эди. 

Вилоят аҳолиси учун транспорт хизматини янада яхшилаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан Урганч шаҳридан-Тошкент шаҳрига қўшимча 2-жадвал асосида қатновлар ҳамда Хива тумани Саёт қишлоғи йўналиши бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилди.


Марказий банк Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи У.Жуманиязов АТБ “Агробанк” Гурлан филиали биносида 27 июль куни соат 10.00 дан жисмоний ва юридик шахслар билан банк хизматлари бўйича сайёр қабул ўтказашини маълум қилади.