Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хотин-қизлар куни байрами кенг нишонланди

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти мусиқали драма театрида 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбири иштирокчиларини вилоят ҳокими Ф.Эрманов самимий қутлади. 

Бу байрамнинг борлиқни уйғотиб, заминни яшнатувчи баҳорнинг илк кунларида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор.

Чунки, аёл –ҳаёт ижодкори, аёл –баҳор тимсоли! Аёлнинг оналик меҳри, теран ақли ва нозик таъби, унинг гўзалликка, келажакка, ҳаётга муҳаббати баҳордек бемисл, баҳордек қудратлидир!

Инсоният яралибдики, бизнинг Шарқ дунёмизда Аёл – аввало, Она сиймосида, наслнинг давомчиси, оила ўчоғининг бекаси, ёш авлод тарбиячиси, бахт-саодат ва садоқат тимсоли сифатида улуғланиб келади.

Бугунги кунда вилоятимиз хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлиги алоҳида қайд этилди. 

Вилоятимиздан 2 нафар хотин-қизлар Олий Мажлис Сенати аъзоси, 2 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 17  нафар хотин-қизлар Халқ депутатлари  вилоят Кенгашига, 112 нафар шаҳар ва туманлар Кенгашларига   депутат этиб сайлангани ижтимоий- сиёсий ҳаётимизда илгари кузатилмаган   ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.    

 Айни кунда раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган аёлларимиз 1907 нафарни ташкил қилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун воҳамизда 368 157 нафар аёлларимиз ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда. 

Аёллар меҳнати давлатимиз томонидан муносиб қадрланиб, ҳозирда вилоятимизда 1 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони ва 92 нафар давлат мукофотлари билан тақдирланган аёлларимиз касбий фаолият олиб бормоқда.

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларга ҳурмат –эҳтиром кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фарзандларининг саломатлиги ҳақида қайғуриш, ёрдамга муҳтож хотин-қизларга мурувват кўрсатиш, аёлнинг ўз ҳаётидан рози, мамнун бўлиб яшаши учун имконият ва шароитларни кенгайтириш ҳар қачонгидан юксак поғонага кўтарилган. 

2019 йилда  275 нафар оғир шароитда яшовчи, уй-жойга муҳтож аёллар бошланғич бадал пуллари Президентимиз томонидан тўланиб, арзонлаштирилган уй-жойларга кўчиб ўтдилар. 

Вилоятда “Устоз-шогирд” анаъаналарига кўра 867 нафар хотин-қизлар ҳунармандчилик,  109 нафари эса  касаначилик асосида иш фаолиятини олиб бормоқдалар.

Шу кунгача воҳамизнинг 23 нафар иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилган бўлса, 28 нафар хотин-қизлар «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Албатта бундай қизларимиз, аёлларимиз бутун элимизнинг фахри, ифтиҳоридир.

Тадбирда турли соҳаларда фидойи меҳнат қилаётган хотин-қизларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди. 

Байрам иштирокчиларига спектакль намойиш этилди.

Байрам тадбири Урганч шаҳридаги муҳташам "Хумо" тўйхонасида давом этди. 

Таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар томонидан тайёрланган мусиқали дастур даврага янада файз бағишлади.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya