Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Кластер: қулай, унумли, сифатли, самарали

  • Qog'ozga chop etish

Жорий йилдан бошлаб вилоятимиз бўйича биринчилардан бўлиб Шовот туманида пахта ҳосилини йетиштириш,  қайта ишлаш,  тайёр маҳсулотларни сотиш жараёнларини кластер усулида ташкил этишга қарата ибратли ишлар бошланди.  Тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар илк қадамларданоқ ўзининг ҳар томонлама афзаллигини кўрсатмоқда.  Янгиликнинг моҳияти,  илк қадамлари,  самаралари,  шу борада кўзланаётган режаларни ойдинлаштириш мақсадида "УЗТЕХГРОУР" компаниясига қарашли "УЗТЕХ СҲОВОТ" корхонаси ҳамда "Текстилфинанс Хоразм" масъулияти чекланган жамияти (кластер корхонаси) ва туманнинг бир гуруҳ мутахассис-ходимларига саволлар билан мурожаат қилдик.  Қуйида уларнинг шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз:  МЧЖнинг бош муҳандиси Жуманазар Бойжонов янгиликни шундай шарҳлайди:  кластер ягона тизимдаги қатор корхона-ташкилотларнинг ҳамкорликка асосланган ишлаб чиқариш фаолияти демакдир. 


Жумладан,  бизнинг пахтачилик йўналишидаги кластеримиз йерга чигит экишдан тортиб,  экинни парвариш қилиш,  ҳосилни йетиштириш,  йиғиштириб олиш,  чуқур қайта ишлаш,  тайёрланган маҳсулотларни харидорларга йетказиб беришнинг бутун бир комплексини ўз ичига олади.  Бу - тайёр маҳсулот учун саъй-ҳаракатларнинг барча босқичларида жамоа аъзоларининг салмоқ,  сифат,  самарадорлик учун ҳамкорликда,  манфаатдорлик асосида фаолият кўрсатишини,  ишлаб чиқариш жараёнларининг изчил равишда такомиллаштириб борилишини тақозо этади.  Жумладан,  биз пахта хом ашёси йетиштириш жараёнларида ана шу усул имкониятларига таяниб иш олиб боряпмиз.  Бу йил туман бўйича минг гектар майдонда ғўзаларни машинабоп қилиб йетиштирдик.  Баҳорда шу мақсадда айни майдонларга чигит экиш учун Туркия давлатидан 6 та махсус сеялка,  қатор ораларига ишлов бериш учун 20 та янгича кулптиватор,  Белорусп давлатидан 30 та чопиқ ва транспорт тракторлари,  йетиштирилган ҳосилни нобудгарчиликка йўл қўймасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олиш учун Америка Қўшма Штатларининг "Жондор" компаниясидан битта юқори унумли терим комбайнини харид қилиб келтирдик.  Бу эса долзарб паллада йиғим-терим суръатини ошириш,  маҳсулот таннархини арзонлаштиришда муҳим қадам бўлиши шак-шубҳасиз.  - Машинасозлик компанияси вакиллари юртимизга келиб,  биз - ёшларга йиғим-терим комбайнини бошқариш,  унинг унумли ишлатилишини таъминлаш,  унга хизмат кўрсатиш жараёнларини батафсил ўргатдилар.  Мазкур машина бошқариш учун қулай,  иш унуми,  йиғим-теримининг сифати юқори.  Бир кунда 200 гектар майдондаги пахта ҳосилини нобудгарчиликка йўл қўймасдан саранжомлаб олиш қувватига эга.  Аммо бунинг учун ғўзалардаги кўсакларнинг камида 90 фоизи очилган бўлиши керак.  Машина терими учун ажратилган пахта майдонлари дефолиация қилиниб,  ғўза барглари тўктирилди.  Яна бир ҳафтага,  яъни даладаги пахталар тўла-тўкис очилиши билан машина теримини бошлаб юборамиз,  - дейди йиғим-терим комбайни оператори Рашид Жуманиёзов.  - Бу йил туман бўйича тайёрланадиган 26620 тонна пахта ҳосилини тўлалигича кластер усулида қайта ишлаш режалаштирилган,  - дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича ўринбосари Жўрабек Жуманиёзов.  - Ҳозирда кунига 2, 5-3 фоиздан ошириб,  қимматли саноат хом ашёси тайёрланяпти.  Ялпи хирмон салмоғи 10 минг тоннадан ошди.  Жорий йилда кластер корхонасининг мадади,  МЧЖ техникаларининг деҳқонларга ёрдамга келганлиги,  ҳосилот-муҳандисларнинг саъй-ҳаракатлари,  йўл-йўриқ,  кўрсатмалари туфайли баҳор мавсумининг кечикканлиги,  сув ресурслари тақчил бўлганлигига қарамай,  далаларда пахтадан мўл ҳосил йетиштирилди.  Эрта-индин машина терими бошланиши билан қимматли саноат хом ашёсини тайёрлаш суръати янада ошиши,  шак-шубҳасиз.  Келгуси йил машина теримига мўлжалланган пахта майдонларини,  кластер усули кўламларини янада кенгайтириб,  иш сифати ва самарадорлигини ошириб,  меҳнат ютуқларини кўпайтирамиз.  - Зироаткорларимиз йетиштирган пахта хом ашёси сехларимизда тўла қайта ишланади,  - дейди компанияга қарашли "УЗТЕХ СҲОВОТ" корхонасининг катта чилангар-таъмирчиси Улуғбек Машарипов.  - Сехларимизга Япония,  Швейсария,  Италия давлатларидан келтирилган замонавий йигирув дастгоҳлари ўрнатилган.  Улар компютер воситасида бошқарилади.  Ишлаб чиқариш жараёнида ип узилгудай бўлса,  улар дарҳол автоматик равишда уланади.  Ҳар сменада йигирув дастгоҳларига 250 нафар,  жами тўрт сменада эса минг нафар киши хизмат кўрсатади.  Тикув сехимизда ҳам кўплаб чеварлар фаолият кўрсатиб,  мактаб формалари,  иш кийимлари,  бежирим либосларни тайёрлашмоқда.  Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Хитой,  Россия,  Белорус ва бошқа кўплаб давлатларга экспорт қилиняпти.  Жорий йилги пахта ҳосили тўла йиғиштириб олингач,  фаолиятимиз кўламлари янада кенгади.  Хайрли ишлар муваффақиятли бошланди.  Келгуси йилга бориб,  кластер усули амал қиладиган ҳудудлар,  соҳалар кўлами янада кенгаяди.  Бир сўз билан айтганда,  мамлакатимизда йетиштирилган пахта ҳосилининг тўлалигича ўз юртимизда қайта ишланиши йўлга қўйиладиган кунлар жуда яқин.  Амалга оширилаётган ислоҳотлар,  кўрилаётган шу ва бошқа ибратли тадбирлар диёримизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олиши кафолатидир. 
Оллаберган Ражабов



Бош саҳифага қайтиш

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya