Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ

  • Qog'ozga chop etish

      Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Айниқса, Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги махсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда.
—  Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди "Исломобод" маҳалласида яшовчи Зухра Маткаримова.
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.
Бозорга киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимлари томонидан текширувдан ўтказилгач, сотишга рухсат берилади.
Янги йил байрам ярмаркаси 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya