Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

СОЛИҚ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ХАЙРИЯ ТАДБИРИДА

Хоразм вилояти тўртинчи сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Урганч шаҳрида “Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди” шиори остида “Меҳрибонлик куни” акцияси ўтказилди.  
- 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборат, - деди Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи Ромон Атажонов.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни Ўзбекистон Президенти томонидан «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармоннинг имзолангани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди.
Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган «ногирон» сўзи ўрнига «ногиронлиги бўлган шахс» иборасининг қўлланилиши белгилангани юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани қайд этилди.
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив