Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

"UZAUTO MOTORS" АЖ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИДА БИР ОЙДА 6000 ДОНА АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хоразм вилоятида "Дамас" ва "Лабо" автомобилларини ишлаб чиқариш қувватини йилига 40 мингдан 60 минг дона автомобилга кўпайтириш топширилган эди. 

Топшириқлар ижроси юзасидан "UzAuto Motors" АЖ Хоразм вилояти филиалида режа асосида кенг кўламли модернизация ва модификация ишлари амалга оширилиб, ҳозирги кунгача, яъни 2019 йилнинг 10 ойи якуни бўйича жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилди. 

Октябрь ойида хоразмлик автомобилсозлар томонидан завод тарихида биринчи маротаба бир ойда 6000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив